Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 22 November 2014 14:01

398-қисм." Раъд " муборак сураси,36-38ояти карималар

        Бисмиллаҳир раҳманир раҳийм.

        Хатмул мурсалийн Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам ва ул ҳазратнинг пок хонадонига салавот йўллаб, Қуръон оятларининг осон ва равон тафсирига бағишланган “Нур томон йўл”рукни остидаги ҳафталик эшиттиришнинг навбатдаги қисмини бошлаймиз.Эшитттиришни ҳар доимгидек мен-Шоҳрух Юнусзода олиб бораман. Дастлаб, диққатингизни Раъд сураси 36 чи оятининг тиловат ва таржимасига жалб этамиз:

وَالَّذِينَ آتَيْنَاهُمُ الْكِتَابَ يَفْرَحُونَ بِمَا أُنزِلَ إِلَيْكَ وَمِنَ الأَحْزَابِ مَن يُنكِرُ بَعْضَهُ قُلْ إِنَّمَا أُمِرْتُ أَنْ أَعْبُدَ اللّهَ وَلا أُشْرِكَ بِهِ إِلَيْهِ أَدْعُو وَإِلَيْهِ مَآبِ

 Биз китоб берганлар, сенга нозил қилинган нарсадан хурсанд бўлурлар.Гуруҳлар ичида унинг баъзисини инкор қиладиган кимсалар ҳам бор.Сен:«Албатта, мен Аллоҳга ибодат қилишга,Унга ширк келтирмасликка амр қилиндим.Унгагина даъват қиламан ҳамда қайтишим ҳам Унгадир«, деб айт.

  Бу оят ислом пайғамбарига хитобан буюрадики: Одамларнинг барчаси сенинг даъватингни қабул қилишлари ва осмоний китоб таълимотларининг қаршисида бош эгишларини кутмагин.Балки одамларнинг бир қисми имон келтириб ва яна айримлари бу нарсани инкор қилишади.Аммо сен одамларнинг инкори туфайли ноумид бўлмаслигинг ёки ўз йўлингда сусликка дучор бўлмаслигинг керак.Ҳатто агар одамларнинг барчаси кофир бўлишса ҳам сен ўз йўлингдан қайтма ва баланд овоз билан ягона Аллоҳга сиғинишинг ва Унинг бандаси эканлигингни эълон қилгин.Сен: Албатта Мени сизлардан устунроқ туриш учун Аллоҳга даъват қилмоқда деган гумонга борманг, чунки менинг ҳеч қандай хусусий умидим йўқ,-дегин.Табиийки пайғамбарнинг бу сўзлари қаршисида олдинги динларнинг пайравлари бўлган айрим китоб аҳллари ҳазрати Муҳаммад ва Қуръонга имон келтиришди.Бироқ уларнинг баъзилари Қуръонни қабул қилишга ҳозир бўлишмади ва ўз динларида қолишди.

  Бу оятдан, биринчидан: Партиявийлик ҳақпарастлик қаршисида туришидан эҳтиёт бўлишимиз кераклиги.Биз учун асосий принсип партия ва гуруҳ эмас,балки ҳақ экангигини;

     Иккинчидан эса: Диннинг барча дастурларига имон келтириш лозимлиги.Диннинг айрим ҳукмларини инкор этиш уни бутунлай инкор этмоқ дегани эканлигини ўрганиб оламиз.

 

    Қадрли тингловчилар, энди эса эътиборингизни Раъд сураси, 37 чи оятининг тиловат ва таржимасига қаратамиз:

وَكَذَلِكَ أَنزَلْنَاهُ حُكْمًا عَرَبِيًّا وَلَئِنِ اتَّبَعْتَ أَهْوَاءهُم بَعْدَ مَا جَاءكَ مِنَ الْعِلْمِ مَا لَكَ مِنَ اللّهِ مِن وَلِيٍّ وَلاَ وَاق

  Шунингдек,Биз уни арабий ҳукм этиб нозил қилдик.Агар сен ўзингга келган илмдан сўнг уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсанг, сен учун Аллоҳдан на бир дўст ва на бир сақловчи бўлмас.

  Инкор қилувчиларнинг Қуръонга бўлган муносабатини баён этган олдинги оятнинг давомида келган бу оят пайғамбар ва мўъминларга хитобан буюрадики: Мухолифларнинг куфр ва инкори Қуръоннинг ҳақиқатларига нисбатан шак ва инкорни вужудга келтирмаслиги даркор.Чунки бу китоб ёрқин тил билан ҳақ ва ботилни бир-биридан ажратиб, илоҳий аҳком ва ҳикматларни баён этган.Агар-да сизлар уларни жалб қилиш мақсадида, уларнинг қалбини юмшатиш учун ўз йўлингиздан бироз ортга чекинсангиз, ўзингизни қаттиқ илоҳий жазонинг қоқ марказига улоқтирган бўласиз.Сизлар улар туфайли куюнчаклик қилган кишилар эса сизларни илоҳий қаҳрдан нажот бераолишмайди.

  Бу оятдан, биринчидан: Ҳавойи нафс ва ҳавасга эргашишдан пастроқ нарса бошқаларнинг  ҳавасларига пайравлик қилиш эканлигини;

    Иккинчидан эса: Купчилик инсонлар юксак илм ва огоҳликка эга бўлатуриб, аммо таъқиқланган ҳаваслар ва истакларга   эргашишларини ўрганиб оламиз.                           

   Муҳтарам мухлислар, энди сиз билан биргаликда Раъд сураси, 38 чи оятининг тиловат ва таржимаси билан танишамиз:

وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا رُسُلاً مِّن قَبْلِكَ وَجَعَلْنَا لَهُمْ أَزْوَاجًا وَذُرِّيَّةً وَمَا كَانَ لِرَسُولٍ أَن يَأْتِيَ بِآيَةٍ إِلاَّ بِإِذْنِ اللّهِ لِكُلِّ أَجَلٍ كِتَابٌ

“Батаҳқиқ, Биз сендан олдин ҳам Пайғамбарлар юбордик ва уларга хотинлар ва зурриётлар ато қилганмиз.Ҳеч бир Пайғамбар Аллоҳнинг изнисиз оят-мўъжиза келтирган эмас.Ҳар бир ажалнинг ўз китоби бордир.

   Пайғамбарлар ўзгача яшашлари ва улар талаб қиладиган барча мўъжизаларни бажаришлари керак дея гумон қилган мухолифларнинг турли интизорларига жавобан Аллоҳ таъоло бу оятда буюрадики:Барча пайғамбарлар бошқа инсонларга ўхшаш инсонлар эдилар.Ота-онадан туғилишган ва ўзлари ҳам хотин ҳамда фарзандларнинг соҳиби бўлишган ва мўъжиза ўлароқ бажарган нарсалари, истаган нарсаларини пайғамбарлар бажаришлари керак деб гумон қилган халқнинг хоҳиши билан эмас, балки Аллоҳнинг иродаси билан амалга ошган.Халқ талабининг чеки йўқ ва ҳар бир кишида алоҳида талаб бор ҳамда уларни амалга ошириш оддий ва табиий жараёнга мутлақо қарамақаршидир.Кимки ҳақни қабул қилмоқчи бўлса бир мўъжизани кўрган заҳотиёқ имон келтиради.Бироқ ўжар ва қайсар бўлган киши эса ўнлаб мўъжизани кўрса ҳам яна баҳона қилади.Оятнинг якуни Аллоҳ таъоло ҳар бир давр учун алоҳида қонун ва шариатни назарда тутгани, кейинги пайғамбар келиши билан бу нарса хотима топиши ва кейинги шариат бошланиши ҳамда бу нарса илоҳий суннат бўлганига ишора этади.   

   Бу оятдан, биринчидан: Пайғамбарлар мавридида баъзи кофирлар каби уларни шоир ва мажнун инсонлар деб қабул қилмасдан ифрот ва тафритдан йироқлашишимиз лозимлигини;

   Иккинчидан эса:Пайғамбарларнинг мўъжизалари уларнинг таълимоти каби ўзлариники эмаслиги ва унда ролга эга бўлолмасликлари,балки барчаси Аллоҳ таъолонинг томонидан эканлиги ҳамда пайғамбарлар восита ролига эга эканликларини ўрганиб оламиз.

   Қадрли тингловчилар, Қуръон оятларининг осон ва равон тафсирига бағишланган “Нур томон йўл” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришимизнинг бугунги сони шу ерда якунига етди.Сиз азизларни Аллоҳ таъолонинг паноҳида қолдириб, хайрлашган ҳолда, эшиттиришимиз ҳақидаги фикр, мулоҳаза ва таклифларингизни кутиб қоламиз.

More in this category: « Дастурлар

Add comment


Security code
Refresh