Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 14 February 2015 14:09

Америка ва ИШИД гурўҳи ўртасидаги кенг ҳамкорликларининг фош этилиши

Америка ва ИШИД гурўҳи ўртасидаги кенг ҳамкорликларининг фош этилиши

Турли оммавий ахборот воситалари Америка ИШИД террористик гурўҳини кенг ҳимоят этишидан хабарлар тарқатди. Бу заминада, Ироқ вакиллар палатаси мудофаа ва хавфсизлик комиссиясининг раиси Ҳоким Аз-Зомилий Америка ИШИД террористик гурўҳидан ҳимоят этиши ҳақида ишончли далиллар борлигидан хабар берди.

Ҳоким Аз-Зомилий ҳақиқий ва ишончли ҳужжатлар қулимизда бор ва бу шундан далолат берадики, Америка ва унинг иттифоқчилари ўз самалётлари билан   ИШИД террористик гурўҳини аслаҳа ва озиқ-овқат билан таъминлашади ва ИШИД фаолият олиб борадиган ва уларнинг назоратида бўлган минтақаларга ёрдам юкларини ҳаводан ташлайдилар, -деб айтди.

У Ироқ парламентининг мудофаа ва хавфсизлик комиссияси томонидан Америка ва унинг иттифоқчиларининг ИШИД террористик гурўҳидан ҳимоят этишлари ҳақида ҳисобот тайёрлаш учун бир комитет ташкил этилган,-деб қўшимча қилди.

Ироқ вакиллар палатаси мудофаа ва хавфсизлик комиссиясининг раиси бу комиссия давлатдан Америка ва унинг иттифоқчилари томонидан ИШИД террористик гурўҳини ҳимоят этишлари мавзўсини Бирлашган Миллатлар Ташкилотига маълум қилишини сўради, -деб қўшимча қилди.

Америка томонидан Ироқда фаолият олиб бораётган ИШИД гурўҳини ҳимоят қилиш мавзўси ўтган ёз фаслида армия кучларининг позициялари ва Ироқнинг шимолидаги аҳолини бомбардимон қилишларига тегишли хабарлар нашр этилишидан сўнг ошкор бўлди. Аввал америкаликлар бу хабарни рад этишди аммо бир неча вақтдан сўнг уларнинг армияси ушбу бомбардимонларни адашиб амалга оширишган деб иддао қилишди.

Шуни таъкидлаш жоизки, охирги ҳафталар давомида , Ироқнинг турли даражадаги масъуллари ИШИД террористик гурўҳини Америка ва Ғарб давлатлари томонидан ҳимоят этишларини фош этишган. Ушбу заминада, Ироқ халқ армиясининг етакчи қамондонларидан бири Муин Козимий ИШИД гурўҳи террористларга қарши кўраш олиб бориш ва сўз эркинлиги ҳақида иддао қилувчи мамлакатларнинг маҳсмулидир,-деб таъкидлади.

Ироқнинг Бадр ташкилоти қамондонларидан бири ва Бағдод вилоят кенгашида халқ довталаблари комитетининг раиси Муин Козимий бу мамлакатнинг бошига келган мусибатлар Америка ва Европа мамлакатлари томонидан ИШИД гурўҳига кўмак беришлари натижасида вужудга келди, -деб эслатиб ўтди.    

Бағдод вилояти кенгашида халқ довталаблари комитетининг раиси  ИШИД гурўҳи террористларига Ғарб мамлакатларининг қурол-яроқ билан кўмак беришларини танқид қилиб, ИШИД гурўҳига қарши коалициянинг самалётлари ҳарбий тажҳизотлар ва қурол-яроқлар етказиб беришади,-деб айтди.

Муин Козимий бир неча маротаба Салоҳиддин вилоятида бу самалётлар террористларга ҳарбий тажҳизотлар, аслаҳалар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ҳаводан ташлашлари мушоҳида этилган,-деб айтди.

Ироқ парламентида миллий коалициянинг аъзоси Жума Ал-Утвоний ҳам агар Американинг халқаро коалиция самалётлари орқали аслаҳаларни ташлашлари билан ИШИД гурўҳидан ҳимоят этишлари бўлмаганида, бугун ИШИД хатарли ва оғир вазъиятга тушган эди,-деб таъкидлади.

Ироқ паламентининг вакили халқаро коалиция Америка раҳбарлиги билан Салоҳиддин вилояти ва Ал-анбор вилоятидаги  Ас-Сақловия минтақаларида ИШИД террористик гурўҳига қурол-яроқ ташлайдилар, -деб айтди. Америка томонидан ИШИД гурўҳини барча томонлама ҳимоят этиши охирги ойлар давомида матбуот саҳифалари ва Ғарб оммавий ахборот воситаларининг доираларигача етиб борган.

Грецияда нашр этиладиган "Элефтротипия" газетаси бир неча муддат олдин ушбу заминада ўз хабарида шундай ёзди: " ИШИД гурўҳининг Суриядаги унсурлари Америка томонидан жўнатилган.қурол-яроқ ва бошқа муҳим тажҳизотларни ўзига қамраб олган юкларни олишган "

Алифтротипия газетаси ўзининг хабарида Американинг қурол-яроқ юклари Суриянинг шимолидаги Эъзоз шаҳрининг чегараларида ИШИД гурўҳи қулига етказилади,-деб ёзди. Америка хорижий сиёсатлари кенгашининг машҳур журнали "Форин Полиси" ҳам ўтган йил октябрь ойида Жефри Смит томонидан ИШИД террористик гурўҳни қурол-яроқлар билан таъминлаш манбаълари ҳақида ёзилган бир хабарни нашр этди.

Жуфри Смит "ИШИД гурўҳи ўз қурол-яроқларини қаердан олган" унвонида нашр этган ўз мақоласида шундай ёзади: " Бу гурўҳ томонидан Ироқ ва Сурияда фойдаланаётган кўп аслаҳалар Америкадан келтирилган"

Форин Полиси мақоласида шундай келтирилган: " Аслаҳаларга назорат этувчи бир мустақил гурўҳ шундай ҳужжатларни жамлаганки, ушбу далилларга кўра, ИШИД гурўҳи Ғарб мамлакатлари, жумладан Америкада ишлаб чиқарилган тажҳизотлар ва аслаҳалардан фойдаланишади"   

 

Media

Add comment


Security code
Refresh