Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 12 February 2015 15:29

2015 йилда Марказий Осиё ўлкаларида таъсирли бўлиши кутилаётган муҳим ўзгаришлар

2015 йилда Марказий Осиё ўлкаларида таъсирли бўлиши кутилаётган муҳим ўзгаришлар

 

 

 

Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар муассасасининг тадқиқотчилари 2015 йилда Марказий Осиё ўлкаларида таъсирли бўлиши кутилаётган муҳим ўзгаришлар амалга ошиши борасида хабар бердилар.

Бу тадқиқотчиларнинг назарида 2015 йилда дунёнинг энг катта қудратлари, жумладан Европа иттифоқи, Япония, Россиянинг иқтисодий таназзулга учраши хатари ҳамда Хитой ва АҚШда иқтисодий ўсиш суръатининг пасайиши хатари мавждуд. Бу мавзуни ва жаҳон бозорларидаги бўҳронларни эътиборга олган ҳолда Марказий Осиё ўлкаларида зудлик билан иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайишининг эҳтимоли бор. Шунингдек, бу ўлкалар маҳсулотларига асосий иқтисодий шериклар (Европа Иттифоқи, Россия, Хитой) томонидан талабнинг камайиши бу масалани кучайтиради.

Шу билан бирга, 2015 йилда жаҳон маҳсулотлари бозорларидаги вазият нефт, газ, минераллар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг пасайишига дуч келишининг эътимоли кучли. Бу ҳол Марказий Осиё ўлкаларидаги экспорт шароитларини номуносиб бўлишига олиб келади. Экспорт маҳсулоти қийматининг пастлиги иқтисодий ривожланиш учун ноқулай шароитларни яратади ва бошқа салбий иқтисодий ҳодисаларга сабаб бўлади.

2015 йилнинг муҳим жараёнларидан бири Евроосиё иқтисодий иттифоқи фаолиятининг бошланиши ва унинг Марказий Осиё минтақасига кенгайиши бўлиб бу мавзу жаҳон иқтисодининг номуносиб шароитларига таъсир қилиши кутилмоқда. Бу минтақанинг иқтисодий риқожоанишидаги муҳим бир қадам Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилишидир. 2015 йил 1 май куни Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши келишуви кучга киради. Шунингдек, Ўзбекистон билан эркин тижорат зонасини яратиш хусусида маслаҳатлашувлар бошланиши кутилмоқда.

2015 йилда Хитойнинг минтақадаги иқтисодий иштироки кенгайиши кутилмоқда. Пекин инфратузилма ва энергетикадаги йирик лойиҳаларни амалга оширишни давом эттиради ва Марказий Осиёдаги муҳим стратегик ҳамкор сифатидаги ўзининг позициясини кучайтиради. Пекиннинг минтақадаги афзалиятли йўналишларидан бири “Ипак Йўли иқтисодий минтақаси” стратегиясини амалга ошириш бўлади ва Пекин бу тўғрида 40 млрд. доллар инвестиция киритишни режалаштирмоқда. Бу стратегиядан мақсад Осиё-Тинч океани озод тижорат минтақасини яратиш учун йирик бир лойиҳада Марказий Осиёнинг ҳамкорлигини оширишдан иборатдир.

2015 йил минтақа ривожланишида жуда муҳим бўлган транспорт патенциалини амалга оширишда янги босқич бўлиши кутилмоқда. Қозоғистон-Тукрманистон-Эронтемир йўли коммуникацияларни ривожлантиришдаги муҳим лойиҳадир.

Бу лойиҳа Шарқ ва Жануб ўртасидаги коммуникацион кўприк бўлиб хизмат қилади ва Россия, Хийтон, Марказий Осиё ўлкалари ва Ўрта Шарқ ўлкаларининг бозорларини бир бирига боғлайди. Бошқа томондан Қозоғистонда “Жезказган-Бейнеу” ва “Орқалик-Шубаркол” темир йўли йўналишида йўловчи ва юк ташиш поездлари фаолиятларини бошлашлари кутилмоқда. Шунингдек, 2015 йилда Қозоғистоннинг Ғарбий Европа-Хитой ғарби коридоридаги муҳим босқич амалга оширилиши кутилмоқда. Унинг катта қисми фойдаланишга ьопширилшга тайёр ҳолга келтирилган.

Шунингдек бу йилда Ашқобод томонидан Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон (ТАПИ) газ қувири линияси қурилишини бошлаши мавзуси муҳим аҳамиятга эгадир.

Халқаро масалалар назаридан Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар муассасаси қарашича 2015 йилда Марказий Осиё ўлкаларига таъсир ўтказиши кутилаётган муҳим оламшумул масала Украина бўҳронидир.

Украина бўҳрони яқин келажакда жаҳон хавфсизлигига тўғридан тўғри таъсир ўтказади. Кўриниўшидан жанг оғир тус олган ва узоқ чўлилиши кутилмоқда. Натижада Украина бўҳрони Марказий Осиё вазиятига таъсир ўтказиши кутилаётган муҳим омиллардан бири сифатида қолади. Минтақа ўлкалари учун Россиянинг Ғарб билан алоқаларининг совуқлиги таъсирли бўлади.

Кейинги масала минтақа тинчлиги ва хавфсизлигида муҳим ролга эга бўлган Афғонистоннинг амалдаги вазиятидир. Афғонистонда хавфсизлик ва янги сиёсий тизим ташкил этишга ёрдам бериш учун халқаро кучларининг миссияси тугаши бу ўлкада хавсизлик ва тинчликни таъминлашда муҳим ва таъсирли 2 омилдир. Афғонистндаги мураккаб ҳарбий-сиёсий вазиятни эътииборга олган ҳолда миллий бирлик давлати ўзининг яроқлилигини намойиш этиши керак.яна бир муҳим масала парламент ва маҳаллий органлан вакилларини сайлаш масаласидир. Бу масалаларда сиёсий келишувга эришишфақат Афҳонитсоннинг сиёсий барқарорлигига эмас балки минтақанинг вазиятига ҳам боғлиқдир.

Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар муассасасининг тадқиқотчиларининг ақидасига кўра, 2015 йилда экстримистик ва террористик ташкилотлар фаолиятлари ҳайатининг ўзгариши давом этади ва муҳим мавзу бўлади. ИШИД террористик гуруҳи томонидан ҳудудий позицияларининг кучайтирилиши ва террористик фаолиятлар хатарининг Марказий Осиёдан ҳам кенгроқ ҳудудларга кенгайиши хатарининг эҳтимоли мавжуд. Жорий йилдаги воқиалар Марказий Осиё ўлкалари эҳтимолий таҳдидларни зарарсизлантиришва халқнинг террористик гуруҳларга қўшилишининг олдини олиш учун ечим йўлларини топишга ҳаракат қилишларига сабаб бўлади.

2015 йилда Эроннинг ядровий дастури атрофидаги музокаралар якуний босқичга кириши кутилмоқда.Музокаралар натижалари маълум даражада минтақавий хавфсизлик ва давлатлар ўртасидаги инфратузулмавий лойиҳаларнинг тўлиқ ижро этилишига ҳам таъсир қилади. Эроннинг ядровий масаласининг ижобий ҳал этилиши ва санксиялар бекор қилиниши эҳтимоли Марказий Осиёнинг савдо-иқтисодий ва транспорт соҳасидаги потенциалларини кенгайтиради.

Шароит ва ички вазият жиҳатидан Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар муассасасининг тадқиқотчиларининг ақидасига кўра, 2015 йилда Марказий Осиё ўлкаларидаги энг муҳим ўзгариш бу ўлкалардаги сайловлардир. Тожикистонда 1 март куни парламентнинг қуйи палатаси ва 27 март куни парламентнинг юқори палатаси сайловлари, Ўзбекмстонда 29 март куни президент сайловлари ва Қирғизитсонда 1 ноябрда парламент сайловлари ўтказилади.

 

 

 

Add comment


Security code
Refresh