Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 22 December 2014 16:19

ЦРУ томонидан қийноқларга солиш амалларидан Америка ҳукумати хабардор эди

ЦРУ томонидан қийноқларга солиш амалларидан Америка ҳукумати хабардор эди

                              

                          

ЦРУ ташкилоти томонидан хавфсизликка қарши гумонланувчи  шахсларга нисбатан қийноқларни ишлатиш ҳақида Америка сенатининг ахборот комитаси томонидан нашр этган хабари инсон ҳуқуқлари меъёрларига зид бўлган ушбу сайъ-ҳаракатлардан ҳокимият идоралари хабардор эканлигини исботлайди. ЦРУ ахборот комитасининг демократларнинг  аъзоси томонидан тартиб этилиб, нашр этилган ушбу хабарда ЦРУ ташкилотининг фиребгарлиги таъкидланади.  

Бошқа таъбир билан айтганда, демократларнинг иддаоларига кўра, Американинг энг асосий хавфсизлик ва жосуслик ташкилотлари, яъни ЦРУ ташкилоти, ҳатто  янги консерваторлар ҳокимиятининг замонида, Оқ Уйни алдадилар ва террористик ҳаракатларни содир этганга гумонланувчи шахсларни турли қийноқларга солишнинг жузъиётларини давлат ихтиёрига қарор беришмади. Албатта ушбу хабарда Американинг уша вақтдаги республикачиларнинг баъзи  расмийлари мазкур ҳодисаларга алоқалари бевосита тарзда борлигини таъкидлашга сайъ-ҳаракатлар амалга оширилган.

Шундай ҳолда, ЦРУ ташкилотининг фиребгарлигининг баҳс-мунозараси демократлар назорати остида бўлган Сенатнинг  ахборот комитасида вужудга келган жанжалли хабарларнинг муҳим мавзўларидан бир эди.

Демократлар томонидан давлат идораларини соғлом ва солим этиб кўрсатиш ва ЦРУ ташкилотини айбдор эълон қилишдаги сайъ-ҳаракатларига қарши республикачилар бошқа йўлни танлашмоқда.

Бир томондан олдинги давлатнинг етакчи расмийлари ЦРУ ташкилоти томонидан амалга оширилган текширув ишлари қонуний эканлигини таъкидлашмоқда ва бошқа томондан ЦРУ ташкилотининг собиқ расмийлари конгресс, жумладан демократлар ушбу дастурларнинг жузъиётларидан хабардор эдилар, -деб иддао қилишмоқда.

ЦРУ ташкилотининг махфий хизматлари бўлимининг собиқ раиси Жозе Родригес ҳам, Америка депутатлар палатасининг баъзи демократлари ЦРУ маъмурлари томонидан ётишдан маҳрум этиш ёки сунъий тарзда сувга чуктириш каби востилардан фойдаланишлари учун танқид қилганлари билан ҳақиқатан ҳам ЦРУ маъмурлари томонидан бундай воситалардан фойдаланишларидан комилан хабардор эдилар,-деб таъкидлади.          

Американинг ҳозирги ва собиқ расмийларининг охирги кунлар давомида изҳор этган изҳоротлари шундан далолат берадики, ушбу ўлкадаги ҳокимият идораларининг мажмўи тахминан инсон ҳуқуқларини поймол этиш ва қийноққа солиш амалларидан хабардор бўлишган. Шуниси аниқки, қийноқларга солиш фақат чегараланган ҳадда қамоқхонадагиларнинг баъзилари учун белгилангани йўқ эдики,  ЦРУ ташкилотининг мудирлари ва терговчилари юридик маълумотларга эга бўлмасдан мазкур шахсларга нисбатан  инсон ҳуқуқларини риоят этишда Американинг ўз зиммасига олган халқаро меъёрлар ва қонуний чегараларни бундай кенг тарзда поймол қилсалар.  

Айни ҳолда,  далиллар шундан далолат берадики, терроризмга гумонланувчи шахсларга нисбатан темир муштлардан фойдаланиш фақат давлатнинг қарори эмас эдики, Оқ Уй ихтиёрида бўлган ҳавзалар, Америка президенти ва унинг маслаҳатчилари ихтиёрлари билан чегараланиб қолган бўлса.

Балки шундай далиллар борки, конгресснинг етакчи раҳбарлари, айниқса, ҳар иккала партия, яъни республикачилар ва демократлардан иборат намояндалар палатасининг хавфсизлик комитаси ва Сенат доимий равишда ЦРУ томонидан терроризмга қарши кўрашиш жараёнлари ҳақида маълумотларни олардилар.

Ҳар ҳолда, эндиликда, ЦРУ томонидан инсон ҳуқуқларини поймол этиш ҳақида хабарлар оммавий ахборот воситалари ва бошқа ахборот воситаларида  тарқалгани боис ҳар бир томон бошқа томонни айбдор деб эълон қилишга сайъ-ҳаракат қилмоқда.

Демократлар республикачиларни айбдор деб жилвалантиришлари билан олдинда тўрган сайловларда ўз сиёсий рақибларидан интиқом олиш учун муносиб фурсатни яратмоқчи бўлишмоқда. Ҳолбуки, руспубликачилар ушбу оғир босимлардан қутилиш учун ҳама айбдор ва масъул эдилар деб эълон қилишмоқда.  

   

 

 

 

 

                                                   

        

                                    

 

                                                

                                                    

 

Add comment


Security code
Refresh