Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 15 November 2014 08:42

Американинг Эронга нисбатан туҳматлари

 Американинг Эронга нисбатан туҳматлари

 

Эрон суд ҳокимиятининг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг котиби Эрон ислом жумҳуриятини оммавий ахборот воситаларининг ва сиёсий терроризмнинг қурбони бўлияпти деб таъкидлади. Эрон суд ҳокимиятининг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг котиби Муҳаммад Жавод Лорижоний Еврониюз телевидения тармоғи мухбирлари билан суҳбатлашган чоғларида инсон ҳуқуқлари бўйича Эронга қарши муҳокама этилган айбловлар ҳақида шундай деди, Эрон терроризмнинг янги кўринишларига дучор бўлмоқда, шуни айтиш мумкинки, буни сиёсий терроризм ва ахборот хуружи деса бўлади деб қайд этди. Муҳаммад Жавод Лорижоний ўз сўзларига қўшимча қилиб, Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида 50 та атрофидаги давлатлар жумладан Америка ва европанинг баъзи давлатлари Эронни танқид қилишган, аммо ҳизирги кунда дунёнинг 70дан ортиқ давлатлари Эронга тарафдорлик қилишмоқда. Шунинг учун Эрон учун фақат Америка, Англия ва Франция мамлакатлари муҳим эмас балки  Эрон бутун жаҳон мамлакатларини назарга олади. Эрон ислом жумҳуриятига қарши кураш учун душман томонидан фойдаланадиган воситаларидан бири бу инсон ҳуқуқлари ҳақидаги мавзудир. Ҳозирда Эрон душманлари ушбу воситадан кенг кўламда фойдаланишмоқда.

       Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни иддао қилувчилар ўзларининг мамлакатларида оммавий тарзда инсон ҳуқуқларининг пой-пол этилишига нисбатан ўзларини кўрмаганга солиб кўз юмишмоқда, лекин Эронга келганда эса инсон ҳуқуқлари бузилаётган мамлакат деб айблашади. Америкада инсон ҳуқуқларининг кенг қамровда топталаётганига бир кўз югуртирадиган бўлсак ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан даъво қилаётган бошқа давлатлар яъни ғарб мамлакатлари ҳам жаҳонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчиларнинг ҳақиқий намояндаси кўринишида ўзларини таништира олишмайди.  Америка жамиятидаги нобаробарликларнинг мавжудлиги яъни Америка халқининг 99 фоизига нисбатан фақат 1 фоизигина ўз ҳуқуқларини бузилмаётган деб билишади холос, қолган 99 фоиз аҳолиси эса ўз ҳаётларидан доимо норози эканликларини айтиб келишмоқда.     

      Америкада қора танлиларнинг ҳақ-ҳуқуқлари мунтазам бузилиб келинаётгани ҳамда Америка давлатининг назорати остида бўлган қамоқхоналарда жумладан Гуантанамода қийноқларнинг янги-янги усуларини қўллашлари натижасида бу мамлакатнинг инсон ҳуқуқларидаги пешволик салоҳиятини йўққа чиқаради. Маданийлашган Америка деб айтиладиган жамиятда қора танлилар ҳамиша оқ танлиларнинг ҳужумига учраб туришади. Американинг Фергюсон шаҳрида оқ танли полиция томонидан қора танли ўсмирни ўлдириши ортидан эътирозларнинг ва норозилик намойишларининг шиддат билан кучайиши ҳам Америкада озчиликдан иборат бўлган халқларнинг ҳуқуқларини оммавий тарзда бузилишининг намуналаридан биридир. Гуантанамо қамоқхонасида сақланаётган маҳбусларга нисбатан қўланилаётган қийноқлар ҳам жаҳон ҳамжамияти томонидан Американинг инсон ҳуқуқлари бўйича олиб бораётган фаолиятини кескин танқид остига олишларига сабаб бўлмоқда. Ушбу қамоқхонадаги маҳбуслар суднинг ҳукмисиз сақланмоқда, бунинг устига уларга нисбатан қийноқларнинг янги усулларини татбиқ этишмоқда. Афғонистон, Покистон ва Яман халқининг тинч аҳолисига қарата пилотсиз самолётлар орқали ҳаво ҳужумларини уюштириб уларни ўлдиришлари ҳам инсон ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатининг Америкача методларидан бири ҳисобланади. Америка давлати демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш иддаосини қиладиган мамлакат сифатида ўзининг ғаразли мақсадларига эришиш учун инсоннинг қадр-қимматини оёқ ости қилишга ҳам тайёрдир.

Add comment


Security code
Refresh