Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 11 September 2014 12:18

Кун мавзуси

Кун мавзуси

 

Қирғизистон хавфсизлик идоралари мамлакатда фундаментализмнинг қайтиши борасида огоҳлантиришган

Қирғизистоннинг хавфсизлик идоралари ушбу мамлакатдан  Сурия ва Ироқдаги террорчилик гуруҳларга бориб қўшилаётган қирғиз фуқароларининг  сони ошаёнганлигидан  жиддий хавотир билдиришган. Зеро ушбу фуқароларнинг ватанларига қайтиши ўлкада  янги таҳдидларни юзага келтириши мумкин. Ушбу мамлакат хавфсизлик идораларининг билдиришича, ҳануз ҳам Қирғизистон фуқароларининг Сурия ва Ироқда террорчилик амалиётлар ўтказаётган гуруҳ ва ташкилотларга бориб қўшилаётгани давом этмоқда.

Қирғизистондаги айрим идоралар ва инсон ҳуқуқлари фаолларининг маълум қилишларича,  Сурия ва Яқин Шарқда  террор ташкилотларига аъзо бўлиб, урушаётган  Қирғизистон фуқароларининг сони юз кишидан ортган.

Бундан олдин Қирғизистон хавфсизлик  идоралари ходимлари томонидан  ушбу республика  жанубида шубҳали ва қуролланган олти  киши қўлга олингани борасида хабар берилган эди.Олиб борилган тергов натижаларига кўра, қўлга олинганлар  Сурияда фаол бўлган террористик гуруҳнинг аъзоларидан бўлишган.

Берилган маълумотларга кўра, қирғиз фуқаролари асосан Туркия орқали Сурия ва Ироққа олиб борилмоқда.

Инсон ҳақларини ҳимоя этувчи фаолларнинг айтишларича. Ёшлар  ваъда этилган  беш минг доллар миқдоридаги  маблағга  эга бўлиш учун Сурияга бориб,  террористлар билан  бирга урушишмоқда.Айримлари эса диний ва идеологик  тафаккурлари сабабли террорчилик гуруҳларига бориб қўшилишмоқда. Ҳатто айрим қирғиз қизларига  иш топиб бериш ва хорижий бадавлат кишилар  билан турмуш қуриш ваъдалари берилиб, улар Туркияга  олиб кетилган ва у ердан мажбурий тарзда Сурияга урушиш учун юборилгани айтилмоқда.

Келинг, ҳозир бу борада мустақил таҳлилчи  Нурхон Ҳакимова айтган сўзларига  биргаликда қулоқ тутамиз.

Мустақил таҳлилчи Нурхон Ҳакимованинг суҳбати эди. Эшиттиришимиз давом этади.

Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг бошқа республикаларидан Сурия ва Ироқдаги  террористик гуруҳларга қўшилаётган ёшлар ва фуқаролар сабабининг нима эканлигини унутмаслик лозим. Зеро Марказий Осиё мамлакатларининг  жамиятларида ушбу тамойилларнинг ўзанини яратиш шароити юзага келган.

Айрим таҳлилчиларга кўра, ушбу ҳолатларнинг сабаби минтақа ҳукуматлари жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маданий ва диний эҳтиёжларини қондира олишмаган. Айнан ушбу мавзу фундаментализм тамойилларини вужудга келтирган. Эндиликда Фарғона водийсининг жуғрофияси Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонда  жойлашгани боис ушбу республикаларни  бир қатор чигалликлар билан юзмаюз этган. Фундаментализмнинг янги кўринишлари ушбу мамлакатларда  жиддийроқ ва хатарлироқ бўлган. Албатта, ушбу ҳолатларга минтақа ортидаги радикал омиллар  ҳам сабаб бўлган. Айниқса Сурия ва Ироқдаги террорчилик амалиётларда иштирок этаётган  жангарилар ўз ватанларига қайтгач, ўша ўлканинг хавфсизлиги ва суботи учун жиддий  хатарлар яратишлари мумкин.  Бу каби ҳолатларнинг юзага келиши  минтақа мамлакатларида олдин ҳам кузатилган. Шу сабабдан  Қирғизистон хавфсизлик идоралари ва Марказий Осиёнинг бошқа республикалари масъуллари  ўз фуқароларини Сурия ва Ироқдаги террорчилик гуруҳларга бориб қўшилишларининг  олдини олиш учун кенг кўламли  тадбирларни амалга оширишмоқда. Ушбу заминада хонадонларга бориб, тушунтириш ишларини  олиб бориш муҳим чоралардан бири ҳисобланмоқда. Албатта,  ушбу йўлда миллий иқтисодни юксалтириш ҳамда диннинг тўғри таълимотлари билан фуқароларни таништириш муҳим аҳамият касб этади. Минтақа масъуллари ёшларни радикал тамойилларга ундаётган мотивлар сабабларини аниқлашлари лозим. Шундагина ушбу  муаммоларни ҳал этиш ва  террорчилик гуруҳларга ёшларни  қўшилишлари  каби  салбий  ҳолатларнинг  олдини олиш имкони яратилади.      

Қадрли тингловчилар, таҳлилий эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди.Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Саломат бўлинг.

Add comment


Security code
Refresh