Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 31 August 2014 17:39

Кун мавзуси

Кун мавзуси

Путин Ғарбга ядровий огоҳлантириш берди

 Россия президенти Владимир Путин биринчи маротаба Ғарбнинг таҳдидларига қарши восита сифатида Россиянинг ядровий қудрати ҳақида сўз очди.Путин жума куни рус ёшларининг лагерида ҳеч бир ўлка Россияга қарши кенг қамровли юзмаюзлик ҳақида ўйлаши мумкинлигини тасаввур қила олмаслигини, аммо Россия жаҳоннинг кучли ядровий қудратларидан бири эканлигини эаслатиб ўтишни исташини айтди.Путин совуқ урушдан сўнгги мисли кўрилмаган сўзларида Россия ҳар қандай ўлка билан кенг қамровли юзмаюзликдан ўзини узоқ тутишини, аммо табиий ки, ҳар қандай юзмаюзлик жавоб қайтаришга тайёр бўлиш кераклигини айтди.Россия ва ҒарбнингУкраина бўҳрони устидан бирбирига қарши айбловларининг шиддатлашини эътиборга олган ҳолда Путиннинг бу изҳороти катта аҳамиятга эга бўлди. Сўнгги кунларда Украина шарқи ва жануби-шарқидаги муҳим ҳарбий ўзгаришлар юз бериб, Ғарб бу Россияни бу воқиаларнинг сабабчиси деб билмоқда.Еаропа ўлкаларининг бошлиқлари якшанба куни Украина шарқаига мингдан ортиқ ркс солдантларининг киритилиши сабабли Москвага қарши санксияларни кучайтиришни кўриб чиқиши кутилаётган бир пайтда Путин ўз изҳоротини чиқарди.

Рус аскарлари Украина шарқидаги айирмачиларни ҳимояларшлари кутилаётганлиги айтилмоқда.Сўнгги йилларда НАТОнинг шарқ томон кенгайиши ва Гарқий Европа ўлкалари ва айниқса собиқ совкт ўлкаларини НАТОга қўшилишга чақириш учун ҳаракатлар Москваннинг шиддатли аксиламалига учради.Россия НАТОнинг Шарққа томон кенгайишининг асосий мақсади Москвани қуршовга олиш эканлигини кўплаб маротаба эълон қилган. Россия махсусан Грузия ва Украинанинг НАТОга қўшилишидан таъсирланади ва ҳозиргача бу икки ўлканинг НАТОга қўшилишига тўсиқ бўлиб келмоқда. Аммо янги вазият ва шароитда НАТО Квропанинг шарқий чегараларида ўзининг ҳарбий иштирокини кенгайтириш учун муносиб баҳона топди. Айни ҳолда НАТО ўзининг шарқий аъзосига қарши Россия таҳдидларининг кучайиши баҳонаси билан Европа шарқида ўз ҳарбий иштирокини кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Бу ўзгаришларнинг барчаси Россия учун хатар бонгини урди, айниқса янги воқиалар юз бериб, русларнинг Ғарбдан шубҳаларини кучайтирди. НАТО мудофаа вазирларининг сўнгги йиғилишда Россиянинг эҳтимолий таҳдидлари баробарида тайёрлик эълон қилиши ва амалиёт тайёрлигининг яхшиланиши учун келишуви шу жумладандир.Путин Россия оддий жангда НАТОдан ортда қолишини эътиборга олган ҳолда Россиянинг ядровий қудратини Ғарб ўлкаларига эслатиб ўтди. Россия ядровий каллакчалар ва уларни мақсадга етказиш воситалари жиҳатидан катта кучга эгадир.

Add comment


Security code
Refresh