Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 03 August 2016 12:31

Июн ойида Ўзбекистонда иш фаоллиги индекси 4,9 фоизга ошди

Июн ойида Ўзбекистонда иш фаоллиги индекси 4,9 фоизга ошди
Ўзбекистонда Иқтисодий тадқиқотлар маркази томонидан чоп этиладиган иш фаоллиги индекси июн ойида 1049 пунткни ташкил этиб, май кўрсаткичларига нисбатан 4,9 фоизга ошди.

Дарё сайтининг хабарига кўра, юу кўрсаткич ўзгара бошлаган 2015 йил январидан буён индекс 31 фоизлик ўсиш намоён этиб, 1311 пунктга етди.

Июнда иш фаоллигининг ортиши индекснинг уч компонентидаги ўсиш билан боғлиқ:

– товар-хом аёш биржасида хом ашё хариди жадаллигининг 13,2 фоизга ошиши;

– амалдаги хўжалик юритувчи субъектлар компонентининг 1,5 фоизга яхшиланиши;

– бизнеснинг савдо белгиларига эгалик ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва ундан фойдаланиш фаоллигининг 3,3 фоизга ортиши.

Иш фаоллиги индекси Иқтисодий тадқиқотлар маркази томонидан Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишнинг қайси босқичида эканлигини тезкор тарзда аниқлаш мақсадида 2014 йилда ишлаб чиқилган.

Add comment


Security code
Refresh