Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 03 August 2016 12:07

Ўзбекистон банклари давлат улушини сотишга ҳаракат қилмоқда

Ўзбекистон банклари давлат улушини сотишга ҳаракат қилмоқда
Ўзбекистоннинг барча тижорат банклари ўзларининг 15 % устав сармоясини сотиш ҳақида халқаро молия институтлари билан музокаралар олиб бормоқда.

Sputnik ахборот агентлгининг хабарига кўра, бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки маълум қилди.

Банк мутахассиси сўзларига қараганда, бундай йўл билан банк тизимини хусусийлаштиришнинг кейинги босқичига қадам қўйилади ва ушбу қадам республикадаги барча банкларни қамраб олиши керак.

“Чет эл сармояларини чорлаш — банк тизимига энг замонавий технологияларни жалб қилади. Бу эса ўз навбатида банк хизматлари сифатини ва банк бошқариш даражасини  янада ошириш имконини беради”, — деди мутахассис.

Банк ходимининг сўзларига қараганда Ўзбекистон банк тизими бугунги кунда иқтисодиётнинг сармоя учун энг “қизиқ” сектори бўлиб қолмоқда.  Ўзбекистон банклари капиталларининг доимий ўсиб бориши дунёда рўй бераётган истисодий қийинчиликларнинг миллий иқтисодга таъсирини камайтирди. Охирги беш йил давомида банкларнинг умумий маблағи 2,4 маротаба ўсди. Фақат ўтган йил ҳисобида ўсиш 23,3 фоизни ташкил қилди. 2015 йил якунларига кўра, банкларнинг капиталлаштириш даражаси  23,6 % ни ташкил қилди. Бу эса Базель қўмитаси белгилаганидан уч баравар кўп.

Айрим банклар ўз акцияларини хорижий биржаларда жойлаштиришди. Масалан уч ўзбек банки бу борада Жанубий Корея фонд биржаси билан ҳамкорлик қилмоқда.

“Халқаро савдо майдончаларининг ўз қоидалари бор. Қачон биз уларнинг барча талабларини бажарсак, кейин улар бизга акцияларни сотувга чиқаришга рухсат беради”, — дейди мутахассис.

Ҳозирча маълум бўлган хабарларга қараганда, Жанубий Корея биржасида акцияларини чиқариш ҳуқуқига эга бўлган дастлабки банклар қуйидагилар бўлади: "Асака банк", "Қишлоқ қурилиш банк", "Агробанк", "Ипотека банк", "Микрокредитбанк".

Уларнинг барчасининг устав капиталида давлат улуши бор. Президент қарорига кўра ушбу улушнинг 15% чет эллик сармоядорларга сотилиши керак.

Add comment


Security code
Refresh