Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 02 August 2016 10:53

Moody’s Ўзбекистон банк тизими бўйича барқарор прогнозини сақлаб қолди

Moody’s Ўзбекистон банк тизими бўйича барқарор прогнозини сақлаб қолди
Moody’s Investors Service халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон банк тизими бўйича барқарор прогнозни сақлаб қолди, деб ёзди Дарё сайти.

Агентлик пресс-релизида айтилишича, прогноз ўзбек банклари фаолияти учун операция шароитлари қулай бўлиб қолиши ҳақидаги умидларни акс эттиради.

«Яхши диверсификацияланган экспорт даромадларига эга иқтисодиёт ўзбек банклари фаолияти учун қулай муҳитни юзага келтиради, — деди Moody’s агентлиги катта вице-президенти Олга Улянова. — Шу туфайли Ўзбекистон банк сектори қандайдир даражада қатор МДҲ мамлакатларига хос бўлган ўзгарувчанликдан ҳимояланган».

Moody’s агентлиги қулай операция шароитларида ўзбек банкларидаги муаммоли кредитлар улуши прогноз даври (12-18 ой) мобайнида барқарор даражада: берилган кредитлар умумий ҳажмининг 4-5 фоизи даражасида қолишини кутмоқда. Бундан ташқари, рейтинг агентлиги прогноз қилишича, яқин бир-бир ярим йил ичида сектордаги зарар йиллик ҳисобда барча берилган кредитларнинг ўртача бир йиллик ҳажмининг 1,5 фоизидан ошмайди.

Add comment


Security code
Refresh