Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 30 July 2016 11:48

Абдулазиз Комилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби билан учрашди

Абдулазиз Комилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби билан учрашди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби билан учрашди.

Эроннинг ўзбек тилидаги радиосининг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб берган хабарига кўра, 2016 йилнинг 28 июл куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Жидда шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Маданий билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида ИҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 43-сессияси дастури, кун тартиби ва бошқа амалий масалалари юзасидан фикр алмашилди.

ИҲТ Бош котиби Ташқи ишлар вазирлари кенгашига тайёргарлик кўриш борасида Ўзбекистон томонидан амалга ошираётган чора-тадбирларни юқори баҳолади.

Add comment


Security code
Refresh