Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 30 July 2016 11:40

Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири билан учрашди

Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири билан учрашди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ташқи ишлар вазири билан учрашди.

Эроннинг ўзбек тилидаги радиосининг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб берган хабарига кўра, 2016 йилнинг 27 июл куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Саудия Арабистонига ташрифи доирасида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр билан музокаралар олиб борди.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон-Саудия Арабистони муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ИҲТ ТИВК) Тошкент шаҳрида бўладиган сессияси кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни изчил ривожлантиришдан ва ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашиниг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 43-сессиясини муваффақиятли ўтказишдан манфаатдор эканликларини таъкидладилар.

Add comment


Security code
Refresh