Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 28 July 2016 12:30

«Ўзбектуризм» вазият барқарорлашмагунича Туркияга бормасликни тавсия қилмоқда

«Ўзбектуризм» вазият барқарорлашмагунича Туркияга бормасликни тавсия қилмоқда
«Ўзбектуризм» вазият барқарорлашмагунича Туркияга бормасликни тавсия қилмоқда

«Ўзбектуризм» миллий компанияси Туркияга йўл олган Ўзбекистон фуқароларига ҳамда бу мамлакатга саёҳатларни амалга оширувчи туроператорларга мурожаат қилиб, ўз режаларида бу мамлакатда юзага келган ижтимоий-сиёсий вазиятни ҳисобга олишни сўради.

«2016 йилнинг 27 июли ҳолатига кўра, Туркиянинг муайян қисмларида беқарорлик ҳолати сақланиб қолмоқда, айни вақтда бу мамлакатга саёҳат қилиш хавфсиз эмас. Шу туфайли мамлакатдаги беқарор вазиятни ҳисобга олиб „Ўзбектуризм“ вазият барқарорлашгунига қадар Туркияга сафар қилмасликни тавсия этади», дейилган миллий компания хабарида.

Шунингдек, Туркия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан зарур эҳтиёт чораларига амал қилиш сўралган.

Add comment


Security code
Refresh