Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 13 July 2016 14:46

Тошкентда Канада элчиси билан учрашув ўтказилди

Тошкентда Канада элчиси билан учрашув ўтказилди

 

 

 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Канада элчиси билан учрашув ўтказилди

Эроннинг ўзбек тилидаги радиосининг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб берган хабарига кўра, 2016 йилнинг 12 июл куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Канаданинг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Жон Раналд Кёр билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналишлари, жумладан, томонларнинг ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги таклифлари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ва Канада ўртасида ўзаро манфаатли сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни янада фаоллаштиришга қаратилган муайян чораларни кўришга тайёрлигини тасдиқлади.

Учрашувда халқаро кун тартибининг масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 

 

 

Add comment


Security code
Refresh