Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 03 August 2016 19:25

Эроннинг Машҳад шаҳрида Эрон ва Ўзбекистон ҳамкорликларини кенгайтириш мавзусига бағишланган конференция ўтказилди

Эроннинг Машҳад шаҳрида Эрон ва Ўзбекистон ҳамкорликларини кенгайтириш мавзусига бағишланган конференция ўтказилди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг маълум қилишича, Эрон тижоратини ривожлантириш ташкилоти бошлиғининг ўринбосари Муҳаммадризо Мўвдудий бугун чоршанба куни Машҳад шаҳрида Эрон ва Ўзбекистон қўшма ҳамкорликлари бўйича ўтказилган йиғилишда шундай айтдики, сўнги 4 ойда Эроннинг кон саноати ва товар экспорт қилиш ҳажмининг 76 фоизга ортиши шуни кўрсатмоқдаки, амалга оширилган дастурлар доирасида, Эроннинг экспорт бўйича ананавий бозорлари яхшиланмоқда. Муҳаммадризо Мўвдудийга кўра, жорий йилнинг апрел ойидан июл ойининг охирига қадар Эрон экспорти умумий миқдорда 16 миллиард доллардан ошган. Шу рақамни ўтган йилга солиштирганда 21 фоизга ортганини кўриш мумкин. Эрон саноат, кон ва тижорат вазири маслаҳатчисининг қўшимча қилишича, ушбу муддат ичида саноат соҳасининг турли секторида экспорт ҳажми қиймат жиҳатидан 26 фоизга ва қўл ҳунармандчилиги секторида эса 28 фоизга ошди.      

Add comment

Security code
Refresh