Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 03 August 2016 16:34

Эрон ва Қозоғистон терроризмга ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорликларни кенгайтиради

Эрон ва Қозоғистон терроризмга ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорликларни кенгайтиради
Эрон ва Қозоғистон терроризмга ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорликларни янада кенгайтиради

Эрон ислом жумҳурияти ва Қозоғистон республикаси терроризмга ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорликларни янада кенгайтиради. Ирна ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистон расмийлари билан маслаҳатлашув учун Остонага сафар қилган Эрон разведка вазири Маҳмуд Алавий чоршанба куни Қозоғистон миллий хавфсизлик давлат комитети раиси Абдил Сегизбаев ва мамлакат бош вазирининг хавфсизлик бўйича ўринбосари Жениш Ризоқов билан учрашиб суҳбат ўтказди. Ушбу учрашувда икки тараф икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш стратегиясини хусусан минтақада терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш масаласини ўрганиб чиқишди. Қозоғистон миллий хавфсизлик давлат комитети раиси ва мамлакат бош вазирининг хавфсизлик бўйича ўринбосари икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтиришни ижобий қарши олиш билан, Эрон ислом жумҳуриятининг тажрибаларини минтақада зўравонлик ва терроризмга қарши курашда қўллаш кераклигини таъкидлашди.    

Add comment


Security code
Refresh