Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 31 July 2016 18:47

БМТ Бош котибининг махсус вакили Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари билан учрашди

БМТ Бош котибининг махсус вакили Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари билан учрашди
Сурия ишларидаги БМТ Бош котибининг махсус вакили Эрон ташқи ишлар вазирининг арабий ва Африка мамлакатлари ишларидаги муовини билан учрашиб мулоқот қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар беришича, Сурия ишларидаги БМТ Бош котибининг махсус намояндаси Стефан Ди Мистура Эрон ташқи ишлар вазирининг арабий ва Африка мамлакатлари ишларидаги муовини билан учрашганида Сурияда юз бераётган воқеа ҳодисалар юзасидан фикр алмашди.

Сурия ишларидаги БМТ Бош котибининг махсус вакили шунингдек Эрон ташқи ишлар вазири билан учрашиб Суриянинг сўнгги ўзгаришлари  ва бу мамлакатга тегишли тинчлик музокаралари масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Стефан Ди Мистура бугун якшанба куни Теҳронга келди.

Add comment


Security code
Refresh