Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 30 July 2016 18:08

Эрон ва Россия 5 йиллик стратегик ҳамкорликлар бўйича келишувни имзолашди

Эрон ва Россия 5 йиллик стратегик ҳамкорликлар бўйича келишувни имзолашди
Эрон ва Россия 5 йиллик стратегик ҳамкорликлар бўйича келишувни имзолашди

Эрон ахборот технологияси ва алоқалар вазири шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти ва Россия 5 йиллик стратегик ҳамкорликлар бўйича келишувни ва энергетика секторида бир ишчи гуруҳ тузиш ҳақидаги битимни имзолашди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга биноан, Россияга ташриф буюрган Эрон ахборот технологиялари ва алоқалари вазири Маҳмуд Воизий мухбирлар билан учрашганида шундай айтдики, икки мамлакат  олдинроқ икки томон президентлари даражасида ва икки тараф ўртасидаги учрашувларда эришилган келишувларни яна бир бор кўриб чиқишди ва бир қарорга келишди. 5 йиллик муддатни кўзлаган мазкур стратегик ҳамкорликлар лойиҳасини амалга ошириш учун икки томон ҳам тайёрлигини маълум қилди. Маҳмуд Воизийга кўра, Эрон ва Россия 13 та янги битимни имзолаш учун ва озод тижоратни ривожлантириш томонга қараб ҳаракат қилишга келишиб олди. Шунингдек, Эрон ахборот технологияси ва алоқалар вазирининг айтишича, Москва ва Теҳрон энергетика ва қурилиш соҳасида бир ишчи гуруҳ ташкил этилишига ҳам келишиб олди.  

Add comment


Security code
Refresh