Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Friday, 29 July 2016 17:32

Эрон: Жабҳатун Нусра номининг Жабҳату Фатҳуш Шом деб ўзгартирилиши фақат сўз ўйини холос

Эрон: Жабҳатун Нусра номининг Жабҳату Фатҳуш Шом деб ўзгартирилиши фақат сўз ўйини холос
Эрон: Жабҳатун Нусра номининг Жабҳату Фатҳуш Шом деб ўзгартирилиши фақат сўз ўйини холос

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Жабҳатун Нусра террорчилик гуруҳи номининг Жабҳату Фатҳуш Шом деб ўзгартирилишини фақат сўз ўйини деб атади. Эрон ташқи ишлар вазирининг оммавий ахборот воситалири дипломатияси бош идорасининг хабар қилишича, пайшанба куни кечки пайт мазкур вазирликнинг матбуот котиби Баҳром Қосемий ўз чиқишида шундай айтдики, Жабҳатун Нусра номининг Жабҳату Фатҳуш Шом дея ўзгартирилиши фақат сўз ўйини бўлиб, ушбу террорчи гуруҳнинг асл мақсади ва моҳияти ўзгарганича йўқ. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, ушбу ўйиндан кўзланган мақсад ушбу гуруҳни террорчилик гуруҳининг рўйхатидан чиқаришдир. Ҳолбуки, экстремизм ва терроризмнинг хунук ва совуқ чеҳрасини сохтакорлик ҳаракатлар билан поклаб бўлмайди. Шунингдек, матбуот котибининг таъкидлашича, шу каби ҳатти ҳаракатлар минтақада экстремизм тарафдоларининг хусусан уларнинг бошида турган  ва ал-Қоида, Толибон, Жабҳатун Нусра, ИШИД террорчилик гуруҳлари сингари жаҳондаги ва Суриядаги кўплаб террористик гуруҳларнинг хомийси ва отаси ҳисобланмиш Саудия арабистони сиёсатларининг барбод бўлганидан далолат қилади.   

Add comment


Security code
Refresh