Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Friday, 29 July 2016 16:41

Теҳрон жума намози хутбалари

Теҳрон жума намози хутбалари
Теҳрон жума намози хутбалари, Ол Сауд режимининг Ямандаги жиноятлари

Теҳрон жума намози имом хатиби Ол Сауд режимининг Ямандаги жиноятларини қоралаш билан ушбу режимнинг ҳатти-ҳаракатларини халқаро қонун-қоидаларга ва исломий меъзонларга зид дея атади. Теҳрон жума намози имом хатиби Ҳужжатул Ислом Коземий Сиддиқий Ол Сауд режими ёлланмалари томонидан Яманнинг жанубидаги Сарорий минтақасига қарата амалга оширган ҳужумларини ва ушбу ҳужумда содир этилган жиноятни кескин танқид қилди. Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби, Сарорий минтақасидаги масжиднинг бузиб ташланиши ва қатли ом қилиш ҳамда ушбу минтақа аҳолисининг ўнлаб кишиларини асирга олинишини шунингдек, ўлганларнинг жасадларини тилка пора қилинишини даҳшатли жиноят деб атади ва шундай айтдики, ушбу жиноят нафақат исломга тўғри келмайди балки инсониятга қарши ҳаракат ҳисобланадики, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган қайсидир ташкилот ёки одам ушбу жиноятни тасдиқламайди. Теҳрон жума намози имом хатибига кўра, Ол Сауд режими айни пайтда минтақадаги мамлакатларга қарши ўзининг жинояткорона сиёсатларини давом эттирмоқда. Ваҳоланки, Ол Сауд режими мусулмончилик иддаосини қилади ва ўзини икки ҳарам ходими деб атайди. 

Add comment


Security code
Refresh