Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 27 July 2016 19:02

Эрон ташқи ишлар вазири Гана парламенти раиси билан учрашди

Эрон ташқи ишлар вазири Гана парламенти раиси билан учрашди
Эрон ташқи ишлар вазири Гана парламенти раиси билан учрашди

Эрон ташқи ишлар вазири Гана парламенти раиси билан учрашди ва икки томонлама муносабатлар хусусида суҳбат ўтказди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф сешанба куни Акрада Гана парламенти спикери Эдвард Адажаҳо билан учрашганида икки томон муносабатларини таъкидлади. Эрон ташқи ишлар вазири Гана парламентида ўтказилган ушбу учрашув чоғида, парламент раиси билан терроризмга қарши кураш ҳақида ҳам суҳбатлашди. Муҳаммад Жавод Зарифнинг Африка жанубига сафари сиёсий-иқтисодий делегация ҳамроҳлигида якшанба кунидан бошланган эди. Эрон ташқи ишлар вазири бугун чоршанба куни Гвинея Конакри пойтахтига борди ҳамда ушбу сафар давомида мазкур мамлакат президенти, парламент раиси ва ташқи ишлар вазири билан учрашиб суҳбат ўтказилиши кўзда тутилган.   

Add comment


Security code
Refresh