Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 26 July 2016 20:05

Шамхоний Покистон ривожланиши ва тинчлигини таъкидлади

Шамхоний Покистон ривожланиши ва тинчлигини таъкидлади
Эрон Миллий хавфсизлик Олий кенгашининг котиби Покистон ривожланиши ва тинчлигини таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кўра, Эрон Миллий хавфсизлик Олий кенгашининг котиби Али Шамхоний Теҳронда Покистон Бош вазирининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Носирхон Жанжуо билан музокараларининг иккинчи даврасида минтақада терроризмга қарши кураш борасида музокаралардаги ютуқлар хусусида хабар берди ва ривожланган Покистон Эрон хавфсизлиги учун яхши деб ҳисоблашини ва бу йўналишда барча ҳаракатларини амалга оширишини айтди.

Покистон Бош вазирининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси генерал Носирхон Жанжуо ҳам икки томонлама ҳамкорликлар йўлидаги тўсиқларни йўқ қилиш учун расмий тизилмалардан максимал даражада фойдаданиш мақсадида қўшма ҳаракатлар зарурлигини таъкидлаб, терроризм ҳамда хавф-хатар омилларига қарши жиддий ва мунтазам кураш олиб бориш доимий равишда Покистоннинг иш дастурида бўлганлигини ва Эрон билан бу хусусдаги ҳамкорликни олқишлашини айтди.

Add comment


Security code
Refresh