Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 26 July 2016 19:55

Эрон Ички ишлар вазири: минтақада хавф-хатар ва тартибсизликлар бегона кучларнинг дахолатидан келиб чиққан

Эрон Ички ишлар вазири: минтақада хавф-хатар ва тартибсизликлар бегона кучларнинг дахолатидан келиб чиққан
Эрон Ислом Жумҳурияти Ички ишлар вазири минтақа ва махсусан Афғонистонда хавф-хатар ва тартибсизликлар бегона кучларнинг дахолатидан келиб чиққанлигини айтди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кўра, Эрон Ички ишлар вазири Абдурризо Раҳмоний Фазлий Эроннинг Афғонистон билан чегарасида жойлашган вилоятларининг ҳокимлари билан Машҳад шаҳрида учрашувида хавфсизлик масаласи икки дўст ва қўшни мамлакат ўртасида ҳал этилиши кераклигини айтди.

Раҳмоний Фазлийнинг қўшимча қилишича, бугун ислом олами ва айниқса Ўрта Шарқ учраган шароит бегона кучларнинг дахолати ва мусулмон халқларга ёмонлик истовчи айрим мамлакатларнинг қудратталабликлари доирасидаги минтақавий потенциал ва имкониятлардан суистемол қилишлари билан бир қаторда амалга ошмоқда.

Эрон Ички ишлар вазири айрим Ғарб мамлакатларининг жаҳонда Исломни бадном қилиш лойиҳаларини амалга ошириш учун ҳаракатлари ва катта миқдордаги харажатларига ишора қилиб, Эрон ва Афғонистон қўшничилик ва диний умумийликлар сабабли бир-бирига яқин халқлар эканлигини ва минтақа халқлари учун тинчлик, хавфсизлик ва ривожланиш ҳудуди бўлиши кераклигини айтди.

Add comment


Security code
Refresh