Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 04 August 2016 12:30

Тожикистон терроризм таҳдиди сабаб барча сим-карталарни қайта рўйхатдан ўтказади

Тожикистон терроризм таҳдиди сабаб барча сим-карталарни қайта рўйхатдан ўтказади
Тожикистон мобиль операторлари терроризм таҳдидлари туфайли, аввал сотилган барча сим-карталарни қайта рўйхатдан ўтказиши керак бўлади.

Кун сайтининг хабарига кўра, бу ҳақда, мамлакат ҳукумати ҳузуридаги Алоқа хизматининг алоқаларни мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбари Жонибек Дадоматов маълум қилган.

Алоқа хизмати маълумотларига биноан, жорий йилнинг 1-июль ҳолатига кўра, республикада рўйхатга олинган мобиль телефон рақамлари сони 10 млнни ташкил этади, шундан 4,9 миллиони фаол рақамлардир.

Сўнгги йилларда мобил алоқа операторлари сим-карталарининг 70 фоиздан ортиғи бирон ҳужжат тақдим этилмасдан тарқатилган.

Бундан ташқари, Тожикистон мобиль операторларининг сим-карталари Афғонистон шимолида ҳам сотилган.

Эндиликда, ҳукумат қарорига мувофиқ, янги сим-карталар фақатгина паспорт кўрсатилганда сотилади, эски сим-карталарни қайта рўйхатга олиш бир йил давомида амалга оширилади.

Шу билан бирга, унинг қайд этишича, Давлат Алоқа хизмати Тожикистон мобиль операторларининг сим-карталаридан Афғонистондаги террорчи ва экстремист гуруҳлар фойдаланишининг олдини олиш борасида зарур чоралар кўрган.

Add comment


Security code
Refresh