Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 04 August 2016 12:13

Тожикистонда Россия аскари ўлдирилди

Тожикистонда Россия аскари ўлдирилди
Тожикистонда 201 Россия ҳарбий базаси катта сержанти ўлдирилди. Катта сержант хизмат қилган полк Қўрғон Тепа шаҳрида жойлаштирилган, деб хабар берди Sputnik ахборот агентлиги.

Маҳаллий ОАВлар хабарига қараганда, воқеа якшанба оқшоми содир бўлган. 201 полкнинг 40 ёшли катта сержанти Алексей Буенков оиласи билан ресторанда дам олаётган вақта маҳаллий фуқаро билан жанжаллашиб қолган. Жанжал оқибатида фуқаро унга пичоқ санчган. Фожеадан кейин бир неча киши ҳибсга олинди.

“Тергов ишлари 201 РҲБ вакиллари  ва Тожикистон ҳуқуқни сақлаш органлари  билан биргаликда олиб борилмоқда. Ўлдирилган аскарнинг шахсий маълумотлари, жумладан унинг Тожикистондаги хизмат муддати, эълон қилинмайди”, — деди ҳарбий база вакили.  

Айни дамда, қотилликда гумон қилинган бир неча киши ҳибсга олинган.

Add comment


Security code
Refresh