Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 04 August 2016 12:07

Эксперт "С5 + 1" формати ҳақида: Вашингтоннинг даъвати ёлғон-яшиқдан бошқа нарсамас

Эксперт "С5 + 1" формати ҳақида: Вашингтоннинг даъвати ёлғон-яшиқдан бошқа нарсамас
Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Марказий Осиёнинг 5 нафар ТИВ раҳбарлари иштирокида "С5 + 1" форматида учрашув ўтказилди. Оқ уйнинг ишонтириб айтишига қараганда, бу учрашув Россия ёки Хитойга қарши қаратилмаган.

Спутник нашри учрашувга доир изоҳ бериши учун Марказий Осиё бўйича эксперт, тарих фанлари доктори Александ Князевга мурожаат қилди.

АҚШ "мулойим" экспансияни давом эттирмоқда

Экперт фикрича, расмий декларацияларда нима деб ёзилишидан қатъий назар, Американинг Ўрта Осиёдаги сиёсати аввал бошдан Хитой ва Россия таъсир доирасига қарши туриш бўлган ва ҳозир ҳам шундай.

"Қатор экспертларнинг фикрича, АҚШ Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларини камайтиргач, ушбу регионга нисбатан ҳам қизиқишини йўқотди, дея фикр билдиришади. Мен эса бу фикрга қаршиман, — деб таъкидлади Князев. — Нега деганда, мисол учун "С5 + 1" формати сингари, қолаверса сал олдин эълон қилинган "Катта Марказий Осиё" ва "Янги Ипак йўли" доирасида олиб борилаётган лойиҳаларнинг барчаси аста-секинлик билан ўз таъсирини сингдиришга қаратилган. Бу ишларнинг барчаси "юмшоқ куч" ишлатиш йўли орқали бажарилмоқда — ва бу борада америкаликлар маълум бир муваффақият қозодилар".

Экспертнинг фикрига кўра, АҚШ томонидан амалга оширилаётган "юмшоқ" экспансия, айниқса, Тожикистон ва Қирғизистонда муваффақияитли кечмоқда. Қозоғистон ва Ўзбекистонда эса кутилган натижани бермаяпти.

"Кўплаб йўналишларда АҚШ муваффақият қозонгани сир эмас, — деб таъкидлади Князев. — Бунга таълим соҳасини мисол келтириш мумкин. Шунингдек, ғалаба қозониш йўлида воситачилар кўмагидан ҳам унумли фойдаланилмоқда. Дейлик, Марказий Осиёдаги турк таълим муассасалари янги элитани етиштириш вазифасини ўтамоқда, улар келгусида ўз дунёқарашида (биринчи галда сиёсий дунёқарашда), Москва ёки Пекинга эмас, балки Ғарбдан ўрнак олишга ҳаракат қиладилар".

Ечими йўқ муаммолар фонида

"Вашингтондаги учрашувда бирор ёрқин ёхуд муҳим бир воқеа рўй беришига шубҳам бор, — дейди Князев. — Негаки, регионда жойлашган давлатларнинг манфаатлари бир-бирига тўғри келмайди. Мисол учун Самарқандда бўлиб ўтган биринчи учрашувда, яъни бу формат энди ташкил қилинаётган вақтда, мисол учун энергетик ҳаражатлар ҳақида кўп ва хўб гапирилган. Бу ерда у ёки бу қарорларни қабул қилиш учун муҳит мавжуд эмас. Бу муаммоларни ҳеч ким ҳал этмайди".

Аммо экспертнинг фикрича, "С5 + 1" форматидан бирор бир лойиҳалар ҳақида хабар қилишда фойдаланиш мумкин.

"Америкаликлар ўз лойиҳаларида орқали регион бирлиги ҳақида тантанали равишда эълон қилишни яхши кўрадилар, улар бунда умумий тарих, дин, маданият, регионларга хос анъанавий қадриятлар ҳақидаги нутқлардан фойдаланишади кўпинча, — дейди эксперт. — Аслида эса буларнинг барчаси ёлғон-яшиқ, уйдирмадан бошқа нарса эмас. Нега деганда, Ўрта Осиё иқтисодий ва ҳарбий борада ҳеч қачон бирлашмаган. Уларни фақат Чингизхон, Россия империяси ёхуд Собиқ совет иттифоқи сингари ташқи интеграторлар бирлаштирган, холос".

Япония уларга ўрнак эмас

Экспертнинг фикрича, ягона Марказий-Осиё региони деган тушунча, афсуски, мавжуд эмас.

"Регионда жойлашган давлатлар манфаатлари бир-биридан тубдан фарқ қилади, — дейди Князев. — Ушбу регионни ўзаро жипслаштириб турган давлатлар — бу Ўзбекистон ва Қозоғистондир. Чунки уларнинг "савдолашадиган" нарсалари бор.

Мутахассис фикрига кўра, Тожикистон ва Қирғизистоннинг асосий муаммоларидан бири, бу давлатлар жўғрофий "берклик"да жойлашгани ҳам эмас. Муаммо — Собиқ Иттифоқ тузуми барҳам топганидан кейинги шу давргача бўлган вақт ичида мамлакатнинг ички бошқаруви мукаммал кечмаганлигида.

"Табиий ресурсларга эга бўлмай туриб, самарали бошқарув эвазига улкан муваффақиятларга эришган давлатлар ҳақида кўпалб мисолларни келтириш мумкин, — деди Князев. — Бу борада Японияни мисол келтириш анъанага айланган. Аммо, Қирғизистон ва Тожикистонга бу ўсиш унумдорлиги, афсуски, тааллуқли эмас".

Add comment


Security code
Refresh