Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 03 August 2016 12:46

Қозоғистон жанубида оммавий тартибсизликлардан кейин 34 киши ҳибсга олинди

Қозоғистон жанубида оммавий тартибсизликлардан кейин 34 киши ҳибсга олинди
Қозоғистон жанубида полициячилар навбатдаги оммавий жанжаллар рўй бермаслигини таъминлаш мақсадида 34 кишини қўлга олди.

Кун сайтининг хабарига кўра, бу ҳақда Қозоғистоннинг ички ишлар бўйича ҳудудий департамент маълумот берган.

Қўлга олинганлардан калтаклар ва 5 литр бензин мусодара этилган. Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари Жанубий Қозоғистон вилоятининг Мактаралск туманида оператив штаб ташкил қилган.

2 август куни номаълум шахслар Муратбаева қишлоғидаги уйга ўт қўйган. Зарар миқдори 52 минг тенгега баҳоланган.

Полициячилар Асиқ-ата қишлоғида яшовчи 30 ёшли кишини ушбу жиноятда гумон қилиб, қўлга олган.

Шунингдек, номаълум шахслар гуруҳи Дихан қишлоғида ҳам 2та уйни ҳамда уй олдидаги машинани ёқиб юборишган. Айбдорлар қидирилмоқда.

"Ички ишлар органлари айбдорларни қидирмоқда. Воқеа жойига вилоят ҳокими ва Ички ишлар вазирлигининг биринчи ўринбосари борган", дейилган полиция маълумотида.

Тожикистонлик йигит қишлоқлардан бирида турувчи қозоқ оиланинг вояга етмаган қизини зўрлагани ҳақидаги хабарлардан кейин зиддият келиб чиққан.

Add comment


Security code
Refresh