Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 03 August 2016 12:43

Тожикистон 2016 йилги пахта ҳосилини салкам 30 фоизга оширди

Тожикистон 2016 йилги пахта ҳосилини салкам 30 фоизга оширди
Тожикистон 2016-йилда ўтган йилга нисбатан 29,6 фоизга кўпроқ пахта ҳосили олишни кутмоқда. Бунга ҳосилдорликни ошириш билан эришилиши айтилмоқда.

Кун сайтининг хабарига кўра, бу ҳақда Тожикистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати маълум қилган.

"Ҳисоб-китобларга кўра, бу йили 350 минг тонна пахта толаси етиштирилади", - деб хабар қилган қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

2015-йили Тожикистонда пахта хом-ашёсини етиштириш 2014-йил билан таққослаганда 27 фоизга қисқариб, 270.041 тонна ҳосил олинган эди. Пахта толаси, Тожикистон экспортининг алюминий билан бирга асосий маҳсулотларидан бири ҳисобланади.

Add comment


Security code
Refresh