Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 02 August 2016 11:08

Атамбаев: Агар Туркиядагилар шунчалик ақлли бўлса, нега давлат тўнтаришини пайқашмади?

Атамбаев: Агар Туркиядагилар шунчалик ақлли бўлса, нега давлат тўнтаришини пайқашмади?
Алмазбек Атамбаев Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлининг Гулен тарафдорлари Қирғизистонда давлат тўнтариши содир этиши мумкинлиги тўғрисидаги огоҳлантиришига ўз фикрини билдирди, дея хабар берди Кун сайти.

«Агар Туркияда шунақа ақллилар бўлса, улар нега ўз мамлакатларидаги давлат тўнтаришига уринишнинг олдини ола билмаган?» деган президент ОАВ вакиллари билан учрашув вақтида.

У туркияликлар Ташқи ишлар вазирининг Қирғизистондаги «Себат» лицейи ёпилишини сўраб қилган мурожаатига жавобан "Қирғизистон – суверен давлат экани, ўзига нима кераклигини ўзи ҳал қилишини" айтган.

«Ҳа, бизга ёрдам кўрсатган, халқаро ташкилотларга аъзолигимиз учун бадал пуллари тўлаб берган давлатлар бор. Уларга бунинг учун раҳмат айтамиз. Биз кичик мамлакатмиз, биз қўллаб-қувватлашга муҳтожмиз. Лекин биз ўз ички ишимизни ўзимиз ҳал қиламиз. Бизга қандай яшашни ўргатиш керак эмас», - деган Алмазбек Атамбаев.

«Қирғизистонда давлат тўнтариши юз бериши ҳақида айтилаётган гаплар - мавҳум гаплар. Бизни қўрқитиш керак эмас! Бизни шу вақтгача бир неча марта қўрқитиб бўлишган… Албатта, биз маслаҳатларга қулоқ тутамиз ва маълумотларни текшириб кўрамиз. Аммо «Себат» лицейлари иши давом этиш-этмаслиги масаласини ўзимиз ҳал этамиз. Бу лицейлар Қирғизистон Таълим вазирлиги дастури асосида фаолият кўрсатмоқда. Терроризм оқибатлари билан эмас, унинг келиб чиқиш сабаблари билан курашмоқ даркор», - дея қўшимча қилган давлат раҳбари.

Add comment


Security code
Refresh