Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 30 July 2016 13:36

Атамбаев прокурорга уюштирилган суиқасд бўйича текширув бошлашга кўрсатма берди

Атамбаев прокурорга уюштирилган суиқасд бўйича текширув бошлашга кўрсатма берди
Қирғизистон президенти прокурор машинаси портлатилиши бўйича текширув бошлашга кўрсатма берди.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Абдил Сегизбаевга ва ИИВ бошлиғи Кашкар Жунушалиевга прокурор Эркин Курманалиевнинг машинаси портлатилиши бўйича жиддий текширув олиб бориш ҳамда жиноятчиларни топишни кўрсатма қилган.

Кун сайтининг хабарига кўра, бу ҳақда Қирғизистон президентининг матбуот хизмати маълум қилган.

Кеча эрталаб Ўртасой қишлоғида (Бишкекдан 8 км масофада) Бош прокуратура ходимига тегишли автомобил портлатиб юборилди.

Ҳодиса автомобиль эгаси унинг эшигини очган пайтда содир бўлган.

Жабрланувчи касалхонага ётқизилган, унинг ўнг қўли жароҳатланган.

Текширувлар давомида жабрланувчи  Бош прокуратуранинг ички тергов бўлимида катта прокурор лавозимида фаолият кўрсатувчи Эркин Курманалиев экани аниқланди.

Атамбаев шунингдек жабрланувчининг даволаниши учун харажатлар тўлаб берилишини таъминлаш вазифасини топширган.

Add comment


Security code
Refresh