Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 30 July 2016 12:10

Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари 3 август куни АҚШ Давлат котиби билан учрашишади

Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари 3 август куни АҚШ Давлат котиби билан учрашишади
2016-йил 3 август куни Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Марказий Осиёнинг 5 нафар ТИВ раҳбарлари иштирокида "С5 + 1" форматида учрашув ўтказилади.

Sputnik ахборот агентлигининг хабарига кўра, АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиё давлатлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Дэниел Розенблюм ушбу учрашувга бағишланган телефон-брифинг чоғида ОАВ ходимлари саволларига жавоб берди.

Дэниел Розенблюмнинг айтишича, Вашингтонда ўтказилиши режалаштирилаётган учрашувни "ўтган йил ноябрида Жон Керрининг Марказий Осиёга уюштирган тарихий сафари чоғида Самарқандда бошланган музокараларнинг давоми" деб ҳисоблаш мумкин.

"Хабарингиз бор-ки, "С5 + 1" формати — бу дипломатик музокаралар форматидир, аммо биз, унинг тараққий топишини хоҳлаймиз. У шундай мақомга эга бўлмоғи керакки, токи биз бу формат доирасида мамлакатларимиз олдида турган барча чақириқлар борасида музокара ўтказа олайлик. Ўйлаймизки, келаётган ҳафтада чоршанба куни Вашингтонда ўтказиладиган учрашув ушбу йўналишда қўйилган муҳим одимлардан бири бўлади", — дея таъкидлаган Д. Розенблюм.

Дипломатнинг сўзларига қараганда, Самарқандда бўлиб ўтган учрашув чоғида вазирларнинг барчаси "С5 + 1" формати манфаатдор мамлакатлар олдида турган энг кенг масала ва муаммолар учун форумга айланиши мумкин, дея ишонч билдиришган.

"Улар учта асосий йўналишни белгилаб олишган эди. Биринчи йўналиш — бу иқтисод. Марказий Осиё иқтисодини коинотнинг бошқа минтақалари, ва айни АҚШ иқтисоди билан қай тарзда боғлаш мумкинлигини аниқламоқ лозим. Кейинги йўналиш — атроф муҳит, ва бу ерда бош масала — коинотдаги иқлим ўзгаришига нисбатан ҳамкорликда иш олиб бориш. Ва ниҳоят, хавфсизлик — бу йўналиш доирасида, терроризмга қарши курашнинг самарали усулларини аниқламоқ лозим, Афғонистондаги барқарорлик муаммоси ҳам бундан ўрин олган", — деган Розенблюм.

Розенблюмнинг таъкидига қараганда, Самарқандда бўлиб ўтган биринчи учрашувдан сўнг юқорида санаб ўтилган уч йўналиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилган. Бу гуруҳлар томонидан ишлаб чиқилган тегишли лойиҳалар Вашингтонда ўтказиладиган учрашувда муҳокама қилинади.

"Бизнинг режага мувофиқ, келаётган чоршанбада ҳамкорликда тайёрланган бешта лойиҳа тақдим этилади. Агар улар вазирлар томонидан маъқулланса, лойиҳалар ҳақида тўлиқ маълумотлар оммага эълон қилинади", — деб хабар қилган Марказий Осиё давлатлари бўйича АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари.

Бўлиб ўтган брифинг давомида Дэниел Розенблюм, фурсатдан фойдаланиб, Марказий Осиёнинг беш давлатини яқинлашиб келаётган Мустақиллик айёмининг қутлуғ 25 йиллиги санаси билан муборакбод этган.

Add comment


Security code
Refresh