Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 03 August 2016 18:18

Ироқ пойтахти Бағдодда террорчилик портлаш ортидан камида 4 киши ҳаётдан кўз юмди

Ироқ пойтахти Бағдодда террорчилик портлаш ортидан камида 4 киши ҳаётдан кўз юмди
Ироқ пойтахти Бағдодда террорчилик портлаш ортидан камида 4 киши ҳаётдан кўз юмди

Ироқ пойтахти Бағдодда террорчилик портлаш ортидан камида 4 киши ҳаётдан кўз юмди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, бугун чоршанба куни Бағдод шаҳрининг турли минтақаларида содир этилган террорчилик портлашда 4 киши ўлди ва 16 нафар инсон оғир тан жароҳати олди. Кеча сешанба куни ҳам Бағдод шаҳрининг турли минтақаларида юз берган портлашда камида 4 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва 15 киши яраланди. Бағдод шаҳрида охир ҳафталарда юз берган террорчилик ҳаракатлари ортидан ўнлаб инсонлар ўлди ва жароҳат олишди. Ироқ мудофаа вазирлиги ҳам ўз баёнотида шундай маълум қилдики, ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан ишғол этилган Мосел жанубидаги Бож тепаликларини озод этиш жараёнида Арабистон автомобиллари аниқланган. Риёз давлати ушбу ҳужжат ва далиллар ҳақида ҳануз сукут сақламоқда.  

Add comment


Security code
Refresh