Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 03 August 2016 16:52

Покистонда шиаларни ўлдириш ҳаракатлари давом этаётганидан хавотирланишлар билдирилмоқда

Покистонда шиаларни ўлдириш ҳаракатлари давом этаётганидан хавотирланишлар билдирилмоқда
Покистоннинг Балужистон штати шиалари конференцияси мамлакатда шиаларни ўлдириш ҳаракатлари давом этаётганидан хавотирланиш билдирди

Покистоннинг Балужистон штати шиалари конференцияси мамлакатда шиаларни ўлдириш ҳаракатлари давом этаётганидан хавотирланиш билдирди. Ўрду тилидаги Саҳар телерадиоканали тарқатган хабарга кўра, ушбу конференция раиси Довуд Оғонинг айтишича, террорчилар яна бир бор фитна чиқариш билан Покистоннинг Балужистон штатини нотинч қилишни кўзлашмоқда. Унинг қўшимча қилишича, терроризмни йўқ қилишда Покистон давлатининг нотўғри иш юритиши ортидан, ушбу штатда террорчилар фаолияти янада кенгайди. Довуд Оғонинг таъкидлашича, агар Покистон давлати терроризмни нобуд қилишда тегишли чора-тадбирларни кўрмаса, ушбу штатнинг вазияти янада ваҳимали бўлади. У Балужистон штатининг марказидаги Кувита шаҳрида икки нафар шиаларнинг террор қилинганини қоралаш билан шундай айтдики, давлат ушбу вилоятда тинчлик ва осойишталикни ўрнатиш учун жиддий чораларни амалга ошириши лозим.    

Add comment


Security code
Refresh