Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 03 August 2016 14:34

Ереванда полиция участкаси эгаллаб олиниши билан боғлиқ иш бўйича яна бир неча киши қўлга олинди

Ереванда полиция участкаси эгаллаб олиниши билан боғлиқ иш бўйича яна бир неча киши қўлга олинди
17 июль куни Еревандаги полиция полки ҳудудини эгаллаб олган «Сасна црер» қуролли гуруҳи аъзоси Араик Хандоян суд қарори билан икки ойга ҳибсга олинди.

Дарё сайтининг хабарига кўра, бу ҳақда  Хандояннинг адвокати  маълум қилган.

Шунингдек, «Таъсис қилувчи парламент» фуқаролик мухолифат ташаббуси матбуот котиби Варужан Аветисян, Арег Кюрегян ва Арам Акопян ҳам ҳибсга олинди.

Уларга одамларни гаровга олиш ва ноқонуний қурол сақлаш айбловлари қўйилди.

Аввалроқ Еревандаги полиция патруль-пост хизмати полкининг гаровга олиниши муносабати билан очилган иш бўйича 47 киши ҳибсга олинган эди.

Add comment


Security code
Refresh