Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 02 August 2016 19:10

Эрон ва Озарбойжон республикасининг муштарак иқтисодий комиссиясининг йиғилиши ўтказилди

Эрон ва Озарбойжон республикасининг муштарак иқтисодий комиссиясининг йиғилиши ўтказилди
Эрон ислом жумҳурияти президентини Баку шаҳрига сафар қилиши остонасида Эрон ва Озарбойжон республикасининг иқтисодий муштарак комиссиясининг раислари икки мамлакат ўртасида имзоланиши кутилаётган ҳужжатларни кўриб чиқишди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра,  иқтисодий, саноат ва маданият соҳаларида жумладан темир йўл лойиҳалар, машинасозлик, дору ишлаб чиқариш, божхона ишларидаги масалаларни ҳал этиш, ҳаво йўллар орқали юк ташиш, энергетика ва қишлоқ хўжалиги тармоқларди икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтириш масаласи Бакуда ўтказилаётган Эрон ва Озарбойжон иқтисодий қўшма комиссияси йиғилишининг мавзуларидан эканлиги айтилмоқда.

Эроннинг алоқа- технология ва маълумотлар вазири ва Эрон ва Озарбойжон республикаси иқтисодий муштарак комиссиясининг раиси Маҳмуд Воизий ўтган 25 йил ичида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларини тобора мустаҳкамланиб бораётганлигини таъкидлади

Add comment


Security code
Refresh