Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 02 August 2016 17:50

Баҳрайнда мухолифатчилар қўлга олинмоқда

Баҳрайнда мухолифатчилар қўлга олинмоқда
Ол Халифа режимининг кучлари Баҳрайндаги Алвифоқ жамияти кенгашининг раиси ва бу мамлакатнинг бошқа айрим руҳонийларини қўлга олдилар.

Миръотулбаҳрайн сайти хабарига кўра,  Ол Халифа режими томонидан ички эътирозларни бостирилиши ва халқ ҳуқуқини оёқ ости этилиши  билан бир пайтда  душанба куни  Баҳрайн режимининг масъуллари Алвифоқ жамияти кенгашининг раиси Жамил Козим, бир гуруҳ руҳонийлар ва маддоҳларни ҳам қўлга олдилар.

Бошқа томондан Баҳрайн хавфсизлик кучлари  бу мамлакат инқилоби жараёнида қурбон бўлган айрим ёшларнинг ота- оналарини чақиртириши билан уларни  асирликка олгани айтилади.

Ол Халифа режимининг ҳарбий кучлари шунингдек Ёсир Носир номли баҳрайнлик бошқа бир фаолни ҳам қўлга олишди.

Шу билан бирга Баҳрайннинг Бош прокуратураси бу мамлакатнинг исломий уламолар кенгаши раиси ва шиа мазҳабидаги руҳоний Мажид Алмашъални 15 кун давомида қамоққа олишини маълум қилган.

 

Add comment


Security code
Refresh