Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 02 August 2016 17:26

Россия давлати интернет орқали террористлар ўртасидаги алоқалар тўғрисида огоҳлантирди

Россия давлати интернет орқали террористлар ўртасидаги алоқалар тўғрисида огоҳлантирди
Россия фелерал хавфсизлик ташкилотининг раиси интернет тармоқлари террорчилик гуруҳлар алоқаларининг арсасига айланган деб огоҳлантирди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Россия федерал хавфсизлик ташкилотининг раиси Бортников сўзлаган нутқида,  террористлар ўз фаолиятлари учун  фаол тарзда фойдаланаётган интернет тармоқларини жиддий  тарзда назорат қилиш зарурлигини қўшимча қилди.

Александр Бортников шунингдек,  терактларни лойиҳалаштирган ва амалга оширадиган террористлар ҳатто смсдан фойдаланишади ва ўз жиноятларини шу восита билан сўраб сўраштиришади деб аниқлик киритди.

Россияда  тарқатилган маълумотларга кўра,  бу мамлакатнинг юзлаб фуқаролари бугунги кунда террорчилик гуруҳлар сафига қўшилиб Ироқ ва Сурия урушларида қатнашишмоқда.

Add comment


Security code
Refresh