Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 02 August 2016 17:11

ОЛ Сауд режими БМТнинг қора листидан ўз номини олиб ташлашга уринмоқда

ОЛ Сауд режими БМТнинг қора листидан ўз номини олиб ташлашга уринмоқда
Уруш жараёнида болалар ҳуқуқини оёқ ости этгани учун БМТнинг қора листида жой олиб ундан кейин ўз номини вақтинчалик чиқарган Ол Сауд режими яманлик болаларни оммавий қирғин қилганлиги масаласини кўриб чиқилиши учун лозим ҳужжатларни ушбу халқаро ташкилотга топширгани йўқ.

БМТ дипломатлари ҳам душанба куни Ол Сауд режими ҳозиргача болалар ҳуқуқини оёқ ости этгани  мамлакат сифатида БМТинг қора руйхатидан ўз номини буткул олиб ташланиши учун етарли ҳужжатларни топширмаганлиги ҳақида хабар тарқатишди. БМТ Бош котиби Пан Ги Мун сешанба куни  уруш замонида жумладан Яман урушида болалар ҳуқуқини оёқ ости этилганлиги ва бу заминада Ол Сауд режимининг роли  борасида ҳисобот бериши кутилмоқда.Ол Сауд режими шундай бир ҳолда БМТга лозим ҳужжатларни топширишдан возкечмоқдаки, бу халқаро ташкилот икки ой олдин Ол Сауд тажовузкор режимининг номини  Яманда болаларни оммавий қирғин этгани туфайли қора листида жой берди.

Яман уруши жараёнида болаларнинг вазияти борасида Пан Ги Муннинг йиллик ҳисоботидан сўнг Ол Сауд режимининг номи ушбу руйхатга киритилди.

Маълумотларга биноан, Ол Сауд тажовузкор режими  Яманда болаларнинг ўлими ва мажруҳ бўлишганлигининг асосий сабабчисидир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Add comment


Security code
Refresh