Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 02 August 2016 11:11

Ереванда полиция биносининг қўлга олиниши билан боғлиқ иш бўйича 47 киши қўлга олинган ёки ҳибс қилинган

Ереванда полиция биносининг қўлга олиниши билан боғлиқ иш бўйича 47 киши қўлга олинган ёки ҳибс қилинган
Арманистон пойтахти Еревандаги полиция патруль-пост хизмати полкининг гаровга олиниши муносабати билан очилган иш бўйича 47 киши ҳибс қилинган ёки қўлга олинган.

Арманистон пойтахти Еревандаги полиция патруль-пост хизмати полкининг гаровга олиниши муносабати билан очилган иш бўйича 47 киши ҳибс қилинган ёки қўлга олинган.

Кун сайтининг хабарига кўра, бу ҳада Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати маълум қилган.

Маълум қилинишича, 31 июл куни бинони ушлаб турган «Сасна црер» гуруҳи қуролларни топширишга розилигини билдирди.

"Шу тариқа икки ҳафта давом этган қарама-қаршилик якунланиш арафасида", деб маълум қилган нашр."Уларга Арманистон Жиноят кодексининг 2 моддаси бўйича айблов қўйилади, булар: бино, транспорт воситаси ва одамларни қурол воситасида гуруҳ бўлиб қўлга олиш ҳамда ноқонуний равишда қуролга эгалик қилиш", дейилган МХХ хабарида.

24 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг "Одамларни гаровга олиш" моддаси бўйича айблов эълон қилинган.

Add comment


Security code
Refresh