Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 01 August 2016 18:18

Американинг Теннеси штатида содир бўлган отишмада бир аёл ҳаётдан кўз юмди

Американинг Теннеси штатида содир бўлган отишмада бир аёл ҳаётдан кўз юмди
Американинг Теннеси штатидаги Нешвилли шаҳрида содир бўлган отишмада бир аёл ҳаётдан кўз юмди

Американинг Теннеси штатидаги Нешвилли шаҳрида содир бўлган отишмада бир аёл ҳаётдан кўз юмди. Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, америкалик расмийларга кўра, Теннеси штатининг Нешвилли шаҳрида шанба куни рўй берган отишма оқибатида бир аёл ўлган. Полициянинг маълум қилишича, ушбу аёл машина ҳайдаб кетаётган пайтда ўққа тутилган. Ушбу отишма юзасидан тергов ишлари давом этмоқда. Шунингдек, Американинг Виржиния штатидаги Ричмонд минтақасида юз берган ҳодисада ҳам меҳмонхонада уч нафар кишига қарата ўқ узилган. Ушбу ҳодиса, Кловер меҳмонхонасида рўй берган. Айни пайтда полиция воқеа юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда. Ҳар йили Американинг турли нуқталарида ўқ отар қурол билан содир этиладиган отишмаларда минглаб инсонлар ҳаётдан кўз юммоқда ёки оғир тан жароҳати олади.    

Add comment


Security code
Refresh