Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 01 August 2016 16:19

Толибоннинг ўнлаб аъзолари икки кун олдин Ҳелманд вилоятининг Нодиали туманини нишонга олди

Толибоннинг ўнлаб аъзолари икки кун олдин Ҳелманд вилоятининг Нодиали туманини нишонга олди
Толибоннинг ўнлаб аъзолари икки кун олдин Ҳелманд вилоятининг Нодиали туманини нишонга олди

Афғонистоннинг Ҳелманд вилояти расмийларига кўра, Нодиалий тумани таназзул этмайди. Пашту радиосининг хабар қилишича, Афғонистон давлати ҳарбий кучларининг Нодиали туманидаги бир минтақадан орқага чекинишгандан кейин, Ҳэлманд вилояти расмийлари ушбу туманнинг Толибон қўлига тушмаслигини маълум қилишди. Ушбу туман аҳолиси эса мазкур туман Толибон томонидан эгаллаб олинишидан хавотирланишмоқда. Ҳилманд вилояти матбуот котиби Амр Завокнинг айтишича, Толибон ҳужумига қарши кураш учун янги кучлар ушбу минтақага сафарбар этилган. Амр Завокнинг таъкидлашича, Афғон кучлари Толибон ҳужумидан сўнг тактик усулини ишлатиб Мирзачоҳ минтақасидан ортга чекинишди. Толибоннинг ўнлаб аъзолари икки кун олдин Нодиали туманини нишонга олишган эди. Ахборот манбаларига кўра, Толибон ушбу туман марказига анча яқинлашиб қолган.    

Add comment


Security code
Refresh