Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 01 August 2016 16:04

Америка армияси штаб бошлиғи Туркияга қилган сафарида Одано вилоятидаги Инжирлик ҳаво базасига борди

Америка армияси штаб бошлиғи Туркияга қилган сафарида Одано вилоятидаги Инжирлик ҳаво базасига борди
Америка армияси штаб бошлиғи Туркияга қилган сафарида Одано вилоятидаги Инжирлик ҳаво базасига борди

Америка армияси штаб бошлиғи Туркияга қилган сафарида Одано вилоятидаги Инжирлик ҳаво базасига борди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Жозеф Донфорд душанба куни Инжерлик авиабазасига ташриф буюрганда, ушбу базада жойлашган америкалик ҳарбийлар ва қўмондонлар билан учрашди ва минтақада юз берган охирги вазиятни ўрганиб чиқишди. Донфорд бугун туркиялик ҳамкасблари ва Туркиянинг бошқа расмийлари билан Анқарада учрашиб суҳбат ўтказиши кутилмоқда. Туркияда муваффақиятсиз тугаган давлат тўнтариши режалари учун Диёрбакр ва Инжирлик базасиги туркиялик бир қанча ҳарбийларнинг истеъфога чиқиши, Америкада яшайдиган Хизмат ҳаракати раҳбари бўлмиш Фатҳуллоҳ Гулен мавзуси, Туркиядаги ҳарбий тўнтаришда америкалик доираларнинг эҳтимолий алоқаси борлиги, Анқара ва Вашингтоннинг ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашда ҳамкорликларини кўриб чиқиш ва Вашингтоннинг Суриядаги исёнларни ҳимоя қилишидаги икки мамлакат ўртасидаги ихтилофлар, Жозеф Донфорд ҳамда Туркия расмийлари ўртасидаги суҳбатнинг диққат марказидан жой олади.   

Add comment


Security code
Refresh