Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 02 August 2014 11:37

Имом Ризо (а)вилодат топган куонлари

Имом Ризо (а)вилодат топган куонлари

Имом Ризо алайҳиссалом  ҳижрий-қамарий

 148 йил 11 зилқаъда ойининг жума кунида Мадина шаҳрида таваллуд топганлар. Ул ҳазратнинг оталари еттинчи Имом Мусо бин Жаъфар (а) ва  оналари Нажма эдилар.

Имом Ризо (а) ўттиз беш ёшда эканликларида имомат ва раҳбарлик масъулиятини зиммаларига оладилар.Ул ҳазратнинг яшаш даврлари аббосийлар халифаларининг ҳукмронлиги билан тўғри келган ва ушбу халифалар томонидан Имомга   кўплаб азоб ва уқубатлар  берилган.

Аббосийлар халифаларидан бири Маъмун Имом Ризо (а)ни   эллик беш ёшда эканликларида шаҳодатга етказган.

Маъсум имомлардан  фақат Имом Ризо (а) нинг малакутий ва пок мақбаралари Эронда жойлашган.Ул ҳазратнинг пок ҳарамлари  бутун Эронда маъсум имомлар алайҳумассаломнинг издошлари ва мафтунларининг ибодатгоҳларига айланган.

Саккизинчи Имомнинг асл номлари Али бўлиб, лақаблари Ризодир.

Нақл этилган ривоятларга кўра, ул ҳазратнинг Ризо деб номланишлари уч жиҳатга эгадир:

Биринчиси, ул ҳазрат осмонда Аллоҳ  ҳамда ерда эса Худо Расули ва имомларнинг рози этишга муяссар бўлишган;

Иккинчиси, ул ҳазратдан тарафдорлари ва мухолифлари ҳам рози бўлишган;

Учинчиси, ул ҳазрат Парвардигор розилиги учун рози бўлганликлари боис, ушбу хислат умр давомида Имомнинг сурат ва сиратларида намоён эди.Ўша даврнинг қийинчиликларига қарамай, ул ҳазрат барча муаммоларни сабр, матонат ва ҳаракатчанлик билан Аллоҳнинг розилигини назарда тутган ҳолда ҳал қилардилар.

Имом Ризо (а)  динни ва Аллоҳ аҳкомини ҳимоя этиш учун Маъмун ва бошқа шахсларга қарши  шижоат ва салобат билан курашардилар.Ул ҳазрат дин ишларида оталари  ва пок аждодлари каби ҳамеша фидокорлик билан фаолият  кўрсатар эдилар. Ул ҳазрат Аллоҳнинг холис бандаси сифатида  ҳар бир ишни ушбу бандалик чизиғидан чиқмасдан адо этардилар. Ул ҳазратнинг маънавий ва бошқа  олий  фазилатлари, поклик ва тақволари, сабр-бардошлари, ибодатлари, сахийлик ва карамлари, умуман, азиз Имом шахсиятларида мавжуд барча ижобий  жиҳатлар бизни асил  исломий ҳаёт сари ҳидоят этади.

 

Имом Ризо (а) нинг Мадинадан Марвгача босиб ўтган йўллари

 

Имом Ризо (а) ҳижрий- қамарий 200 йилда Марвга  боришга мажбур бўладилар.Халифа Маъмун Имомни ушбу сафарга мажбур қилган вақтда, Имом Ризо(а) ушбу қаттиқ йўлларни босиб ўтганларидан кейин халқ томонидан кенг кўламда ва қизғин қарши  олинишларини ҳамда ул ҳазрат дунёнинг маънавият ва маърифат қутбига айланишаларини  кутмаган эди.

Ҳазрат Имом Ризо (а)нинг келишлари учун Маъмун назарда тутган йўл  ўша вақтдаги узун-узоқ йўллардан бири бўлиб, Мадинадан Басрагача ва Аҳвоз орқали Форсгача ҳамда  мазкур минтақадаги дашту саҳролар йўллари орқали Хуросон ва ундан кейин Марвгача чўзиларди.

Аббосийлар халифаларидан бўлган ўша даврдаги ҳукмрон Маъмун Имом Ризо (а) ни ушбу сафарга мажбур қилган бўлсада, бироқ ушбу сафарнинг натижаси  ёрқин ва унумли бўлди.

Add comment


Security code
Refresh