Print this page
Saturday, 21 July 2012 12:01

Имом Ризо (а)нинг ҳаётларига бир назар.

Имом Ризо (а)нинг ҳаётларига бир назар.

Ўша асрнинг одамлари Имом Ризо (а)нинг билимли ва ўта заковатли бўлганлари боис ул ҳазратга Оли Муҳаммад (с.а.в.)нинг олими, дея лақаб беришган.

Имом Ризо (а)нинг оталари шиаларнинг еттинчи пешвоси  Имом Мусо Козим (а) ҳижрий–қамарий 183  йили Ҳорун Аббосий томонидан шаҳодатга етказилган.  Ул ҳазратнинг оналари  Нажма (Тоҳира) Мағриб аҳлидан эдилар.

Имом Мусо Козим (а) Ҳорун Аррашид томонидан шаҳодатга етказилганидан сўнг, яъни Имом Ризо 35 ёшда бўлганларида имомат ва шиаларнинг раҳбарлигини зиммаларига олганлар.

Имом Ризо (а)нинг ҳаётлари аббосийлар хонадонининг ҳукмронлиги билан тўғри келган.

Ул ҳазрат ушбу даврда кўплаб азоб ва қийинчиликларни бошдан кечирганлар.

Имом Ризо (а) ўша даврнинг халифаси Маъмун Аббосий томонидан  55 ёшда бўлганларида шаҳодатга етказилган.

Ул ҳазрат қарийб 20 йил давомида имомлик қилганлар.

Вилоятаҳдлик.

Имом Ризо(а) Марвга борганларида халифа Маъмун ул ҳазратни яхши истиқбол этади  ва  давлат арбоблари иштирокида барпо қилинган йиғинда ҳаммага эълон қилади: Халифалик ишлари учун       Оли Аббос ва Оли Али (а) хонадонларида Имом Ризо(а)дан лойиқроқ киши йўқ. Буни ҳамма билиши лозим.

Маъмун ул ҳазратнинг олдиларига келиб дейди: Мен халифаликни сизга топширишни қарор қилдим.

Имом Ризо (а) буюрдилар: Аллоҳим, бу ишга мени мажбурий тарзда ундашди ва ноиложликдан уни қабул қилдим. Сен икки пайғамбаринг Юсуф ва Дониёлни подшоҳлик вилоятини қабул қилганликлари учун танбиҳ бермаганингдек, мени ҳам озорлама.

Худолик аҳдидан улуғроқ аҳд йўқдир ва вилоят фақат сендандир. Шунинг учун  сени динингни пойдор қилиш ва сеннинг пайғамбарингнинг суннатини мангу сақлаш учун менга тавфиқ бер.

 

Имом Ризо (а)нинг шаҳодатлари.

Ул ҳазратнинг шаҳодатга етказилган сана ҳижрий-қамарий 203 йил сафар ойининг охирги кунлари билан тўғри келади.  Имом Ризо (а) узум  ё ки  анор билан заҳарлангани айтилади.

Айрим тарихий манбаларга кўра, ул ҳазратнинг ғусл қилиш жойлари Табрасий бошпанасининг аввалги жойида бўлган. Шайх Табрасийнинг мақбараси ҳам ўша маконда жойлашган.

 

Add comment


Security code
Refresh