Print this page
Saturday, 08 October 2011 09:25

Имомнинг исмлари, лақаб ва тахаллуслари:

Имомнинг исмлари, лақаб ва тахаллуслари:

Ул Ҳазратнинг муборак номлари "Али" тахаллуслари "Абулҳасан" ва энг машҳур лақаблари "Ризо" дир. Ризо "қувонч" маъносидадир. Имом Ризо Алайҳиссаломнинг жигарбандлари тўққизинчи имом Имом Муҳаммад Тақий, нима уун отасига бу лақаб берилганлиги сабабини шундай изоҳлаб беради: "Парвардигор Ул Ҳазратга Ризо лақабини берди, чунки Парвардигор осмонда ва Расуллулоҳ (сав) ва пок имомлар Ерда ундан рози эдилар ва Ул Ҳазратни имомликка муносиб билганлар, шунингдек Имомнинг эзгу хислатлари учун дўстлари ва яқинлари ва ҳатто душманлари Ул Ҳазратдан рози эдилар."

 Имом Ризо Алайҳиссаломнинг машҳур лақабларидан яна биттаси "Оли Муҳаммад олими" дир. Бу лақаб Ул Ҳазратнинг илму маърифатдаги истеъдодларидан гувоҳлик беради. Имом Ризо Алайҳиссалом ўз замоналари донишмандлари билан ўтказган илмий баҳс ва мунозаралар ва уларни барчасида устун келганликлари, бу лақабнинг Ул Ҳазратга бекорга берилмаганлигини кўрсатади. Бу баҳс ва мунозараларнинг айримларини "Имомнинг илмий потенциаллари" бўлимида келтирамиз. Имомнинг илму маърифатдаги ушбу истеъдодлари Ул Ҳазратнинг Имом бўлишлари сабабларидан биттасидир. Имом Ризо Алайҳиссаломнинг мунозаралардаги сўзларидан шундай хулоса келиб чиқадики, Ул ҳазратнинг илмлари илоҳий илҳом ва ваҳийдан сарчашма олган бўлган.

Add comment


Security code
Refresh