Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 09 July 2016 09:44

Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз

Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

 ” Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги туркум  эшиттиришнинг янги сони  билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Олдинги суҳбатларимизда таъкидлаб ўтганимиздек,

Қожория салтанати инқирозга учраб,  Паҳлавий сулоласининг ҳукмронлиги  бошланганидан  кейин псевдо –модернизацияни урғулаш натижасида Ғарб тамаддунининг таъсири юзага келаверади ва шамсий 1305 йилда Теҳрон университетини ташкил этиш фикри  Миллий Кенгаш Мажлиси депутати доктор Синкнинг Саййид Муҳаммад Тадайюн билан қилган музокаралари чоғида   пайдо бўлади. Бир неча вақтдан кейин, шамсий 1311, милодий ҳисоб билан  1932 йилда америкаликларнинг коллежи таъсис этилади. Бир неча йилдан сўнг ушбу коллеж “Албурз” номланган мактабга айлантирилади. Америкаликлар коллежи Ню-Йорк университети орқали Эронда фаолият юритиш рухсатномасига эга бўлади.

Америкалик доктор Самуэл Мартин Жордан  ушбу  пре-университет  муассасасининг  ривож ва равнақида салмоқли ҳисса қўшган шахслардан бири эди. Шу сабабдан баъзилар уни  Эронда янгича  таълим беришнинг отаси деб аташади.

Теҳрон университетини таъсис этишдан олдин  Эрондаги илмий марказлар бир-бирларидан жудо ва тарқоқ бўлган бир ҳолда фаолият кўрсатишарди. Бироқ шамсий 1313, милодий 1934 йилда  мамлакатдаги олий мактабларни бир ҳудудда марказлаштириш ва Эронда олий таълимотлар сутунларини мустаҳкамлаш мақсадида Теҳрон университети таъсис этилади.  Ушбу университет “Дорулфунун”, “Сиёсий фанлар” ва “Тиббиёт”мадрасалари, “Қишлоқ жўжалиги ва ҳунармандчилиги” ва “Меъморчилик” олий мактаблари, “Музаффар қишлоқ хўжалик мадрасаси”, “Ҳунармандчилик ва санъат мактаби”, “Ҳуқуқ олий мактаби” ва Теҳрондаги бошқа олий таълим бериш марказларини  бирлаштириш натижасида Теҳроннинг ҳозирги “Лола” парки жанубидаги гўзал боғда ташкил этилади ва фаолият бошлайди.

Теҳрон университети Франция олий ўқув юртларининг намунаси асосида лойиҳалаштирилган ва Теҳрон университети бинолари франциялик муҳандислар лойиҳалари асосида қурилади.

Теҳрон университети таъсис этилиши билан Эрон олий ўқув юртлари ушбу университет, Ҳарбий университет ва Ободондаги Нефт институти орқали идора этиларди. Ҳатто шамсий 1325, милодий 1946 йилдан кейин Табрез, Исфаҳон, Шероз, Машҳад ва Аҳвоз шаҳарларида янги университетлар таъсис этилган бўлсада, милодий 1951 йилларгача бошқарув аввалги уч университетнинг қўлида эди.

Милодий 1951 йилларда  ташкилотларнинг  турли  ихтисосларга  эҳтиёжлари ҳамда оилалардаги  ижтимоий талаблари боис Савдо олий мактаби, Теҳрон политехника олий юрти каби қатор хусусий ва давлат олий ўқув марказлари  мавжуд университетлардан мустақил бўлган ҳолда  ташкил этилади.  Мазкур муассасаларнинг ташкил этишлар 1972 йилларда ўз авжига етади.

Исломий инқилоб ғалаба қилганидан кейин инқилобнинг жўшқин ҳаракатлари бўлган даврга, университетларнинг вақтинчалик  ёпилганига, мажбурий урушнинг юзага келишларига ва кейинги йилларда бўлган турли  санкцияларга  қарамай миқдор ва сифат бўйича кўзга кўринарли даражада  ривожланади. Ушбу даврларда Эрондаги талабаларнинг сони 26 баробарга ошди. Шунингдек, таҳсил олиш факултетларининг сони  саккиз баробарга кўпайгани, илмий қутблар ва тиббий тадқиқот марказларининг 500 дан ошгани, таълим бериш фазоларининг 5 баробарга ошгани,  1957 йил ва кейинги йилларда илмий мақолаларнинг сони 341тадан 20 мингтага етгани Эрон Ислом иниқлобидан кейинги йилларда қўлга киритилган ютуқлардан эди.

Ҳозирги вақтда Эронда  олий ўқув юртлари  икки, яъни давлат ва нодавлат бўлимларига бўлинган. Давлатга тегишли университетларда ўқишлар кундузги, кечки ва сиртқи (Паёми нур олийгоҳи ва амалий илмлар марказлари бунга мисол бўла олади) бўлимларда йўлга қўйилган. Иккинчи бўлимга эса  Эркин  исломий университетлар ва нодавлат бўлган олий ўқув юртлар киради.

 Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда  “Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги  эшиттиришнинг янги  сонини  тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

 Давлат ва нодавлат олий ўқув юртларда  жами 3 мингта таҳсил олиш факултетлари,  доимий тарзда фаолият кўрсатадиган 70 мингдан кўпроқ аъзога эга илмий ҳайъатлар мавжуд. Университетлар ва олий ўқиш марказларининг сони 2 минг 600тадан ошган.

Шамсий 1394 йилда берилган статистик маълумотларга кўра, талабаларнинг умумий сони 4 миллион 700 минг нафарни ташкил этади. Шулардан 1 миллион 40 минг нафари ўрта  махсус билим юртларида, 2 миллион 900 минг нафари  бакалаврлик даражаси учун, 580 минг нафари магистратурада ва 67 минг нафари касбий докторлик  ва  73 минг 400 нафари ихтисосли докторлик даражалари учун таҳсил олишмоқда.

Эрон олий ўқув юртларининг илмий имтиёз ва эътиборлари

хорижий  ёш тадқиқотчиларни ҳам мамлакатнинг университетларига келиб таҳсил олишни давом эттиришга ундаган. Ўтган йигирма ва ўттиз йил давомида дунёнинг 123 мамлакатидан  хорижий талабалар Эронга келиб, ўз ўқишларини ушбу мамлакат олий ўқув юртларида давом эттиришмоқда. Эрон университетларида таҳсил олаётган хорижий талабаларнинг сони 35 мингдан ошади ва уларнинг 50 фоизи гуманитар фанлар соҳасида, 30 фоизи техник ва муҳандислик, 17 фоизи тиббиёт ва 3 фоизи санъат соҳаларида таҳсил олишмоқда.

Азизлар, бугунгача  эътиборингизга ҳавола этилган бир неча суҳбатлар билан  биз сизни Эронда олий ўқув юртлари  ташкил этилиши ва уларнинг ривожланиб борганининг   қисқа тарихи билан  таништирдик. Кейинги эшиттиришлар орқали ҳам сизни Эронда мавжуд энг афзал  ва обрўли олий ўқув юртлари ва дунёнинг бошқа университетларидан ушбу олий ўқув юртларнинг фарқ этадиган жиҳатлари билан таништириб боришга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, хорижий толибилмларнинг Эрон олий ўқув юртларида кириш учун мавжуд шароитлари,  ўзлари хоҳлаган  факултетларни танлашлари, улар учун мавжуд имтиёзлар ва хорижий талабанинг Эрон олий ўқув юртларида  ўқиши  учун муҳим бўлган бошқа маълумотлар билан ҳам сизни таништириб ўтамиз.

Қадрли тингловчилар, " Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг  навбатдаги     сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таоло паноҳида қолинг.

Media

Add comment


Security code
Refresh