Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 26 May 2016 14:21

Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз

Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

 ” Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги туркум  эшиттиришнинг янги сони  билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Таъкидлаб ўтганимиздек, Эронда олий таълимотлар бериш заминасидаги  янги ўзгаришлар  милодий 19 асрда дунёнинг илмий ўзгаришлари билан бир вақтда бошланади. Эрон жамиятидаги  олимлар, хайрия аҳли ва янгича тафаккурга эга бўлган кишилар Ғарб рўпарасида ҳамда унинг тезлик билан ривожланиб бораётган тамаддунини мушоҳада этган бир ҳолда мавжуд бўлган суннатий таълим бериш усулларини қайта кўриб чиқиш ва дунёнинг янги илм ва тажрибаларини қишлоқ хўжалик соҳаларини ривожлантиришда ҳам  фойдаланиш пайидан бўлишади. Янги илм- фанлар ва маҳоратларни  ўрганишга бўлган эронликларнинг қизиқиш ва  эҳтиёжлари  уларни янги билим ва техникаларни ўрганишга ундади, токи улар ушбу янги билимлар орқали ўзларининг бой ва қадимий бўлган илмларини янада ривожлантиришсин. Ушбу мақсадда 19 асрнинг бошларида  айрим кишилар янги билим ва фанларни ўрганиш учун чет элларга юборилди. Мазкур заминада бўлган  саъй-ҳаракатлар ҳарбий, тарих, математика, астрономия, география ва сафарномага оид китобларнинг таржималари  билан бошланди ва 19 асрнинг иккинчи ярмида Амир Кабир ташаббуси билан Эронда  “Дорулфунун” таъсис этиш билан якунланди. Ушбу дорулфунун янги йўналишда бўлган  биринчи таълим бериш маркази эди ҳамда Россия ва усмонийларнинг янгича таълим  бериш тажрибалари асосида ташкил этилган эди.

Юқорида ишора этилганидек, дорулфунун таъсис этилишидан олдин эронликлар томонидан янги илм –фанларни ўрганиш учун чет элларда кўплаб фаолиятлар амал оширилган эди ва кўплаб кишилар  билимларини ошириш учун Аббос Мирзо ҳукмронлиги давридан олдин ва кейин ҳам Эрондан Европага сафарбар этилади.  Бу каби саъй-ҳаракатлар Эронда янгича  ўқитишнинг кенгайишига  замина  яратади.

Эронда таъсис этилган  “Дорулфунун”  ҳижрий-шамсий 1231, милодий ҳисоб билан 1852 йилда 30 нафар талаба ва Австриядан келган 7 нафар ўқитувчи ҳамда Францияга бориб ўқиб келган  бир неча таржимон билан фаолият бошлайди. Вақт ўтиши билан ушбу “Дорулуфунун”  физика, химия ва фармацевтика лабараториялари ҳамда чопхона, кутубхона ва ошпазхона билан таъминланади. Мазкур таълим марказида ўтказилган биринчи  кундаги дарс пиёда аскар тўғрисида эди ва кейинчалик бошқа соҳаларни ўргатиш дарслари ҳам  унга қўшилади.

Дорулфунунда пиёда ва  отлиқ аскарлари, артиллерия, муҳандислик, тиббиёт, жарроҳлик қилиш, дорусозлик, минералогия каби соҳалар бўйича дарс берилади. Аммо француз тили, табиий фанлар, математика, тарих ва география бошқа барча  соҳалар билан бирга ўқитиларди. 

 Кейинчалик Эрон “Дорулфунун”ида инглис ва  рус тиллари,  рассомчилик ва мусиқа ҳам таълим дастурида ўрин олади.

”Дорулфунун”нинг гўзал дарвозасини эронлик машҳур меъмор Лурзода  ясаган  ва унинг пештоқидаги   кўзни қамаштирувчи  хатларни Амирулкитоб номи билан машҳур бўлган Абдулҳамид Маликулкаломий ёзган.

”Дорулфунун”нинг муҳим аҳамиятини шундан ҳам билса бўладики, унинг раислари мамлакатнинг етук  сиёсий шахсиятларидан сайланарди. Бу орада Носириддиншоҳнинг амакиси  Эътисод Салтана  ва Ризоқулихон ушбу олий ўқув даргоҳини намунали даражада бошқарган раислардан ҳисобланишади. Уларнинг раҳбарликлар қилиш  даврида  “Дорулфунун” равнақ ва ривож топган.

Ҳозирги даврда ҳам ушбу Дорулфунун Таълим ва тарбия тадқиқот мажмуаси қошида “Таълим ва тарбия  ҳужжатлари маркази ва хазинаси” номи билан тадқиқот ва маданий фаолиятларни амалга оширмоқда.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда  “Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги  эшиттиришнинг илк  сонини  тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Дорулфунун олий мактабининг таъсис этилишидан   қарийб ўн йил ўтгач,  Қожор асри бўлган Эронда Табризнинг “Рушдия” бошланғич мактаби ташкил этилади. Бир оз вақт ўтганидан кейин “Биржанд Шавкатия мадрасаси” таъсис этилади. Бу янгича усулда таъсис этилган Эрондаги учиничи мактаб эди. Унинг ортидан “Шавкатия” мактаби, “Дашти баёзи Неҳбандон”, “Сарбеша”, “Хусуф” мадрасалари ва “Шавкатий” номли  қизболалар мактаби очилади. Қисқа муддат  ўтганидан кейин  милодий 1885 йилда “Низом” ва 1899 йилда  “Сиёсий фанлар” мактабларига ўхшаган олий ўқув марказлари  ва муассасалари ташкил этилади. Ушбу олий ўқув юртларининг барчаси ўша вақтдаги Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг назорати остида фаолият бошлашган эди  ва ушбу вазирлик  томонидан бошқариларди.

Қожория салтанати инқирозга учраб,  Паҳлавий сулоласининг ҳукмронлиги  бошланганидан  кейин псевдо –модернизацияни урғулаш натижасида Ғарб тамаддунининг таъсири юзага келаверади ва шамсий 1305 йилда Теҳрон университетини ташкил этиш фикри  Миллий Кенгаш Мажлиси депутати доктор Синкнинг Саййид Муҳаммад Тадайюн билан қилган музокаралари чоғида   пайдо бўлади. Бир неча вақтдан кейин, шамсий 1311, милодий ҳисоб билан  1932 йилда америкаликларнинг коллежи таъсис этилади. Бир неча йилдан сўнг ушбу коллеж “Албурз” номланган мактабга айлантирилади. Америкаликлар коллежи Ню-Йорк университети орқали Эронда фаолият юритиш рухсатномасига эга бўлади.

Америкалик доктор Самуэл Мартин Жордан  ушбу  пре-университет  муассасасининг  ривож ва равнақида салмоқли ҳисса қўшган шахслардан бири эди. Шу сабабдан баъзилар уни  Эронда янгича  таълим беришнинг отаси деб аташади.

Теҳрон университетини таъсис этишдан олдин  Эрондаги илмий марказлар бир-бирларидан жудо ва тарқоқ бўлган бир ҳолда фаолият кўрсатишарди. Бироқ шамсий 1313, милодий 1934 йилда  мамлакатдаги олий мактабларни бир ҳудудда марказлаштириш ва Эронда олий таълимотлар сутунларини мустаҳкамлаш мақсадида Теҳрон университети таъсис этилади.  Ушбу университет “Дорулфунун”, “Сиёсий фанлар” ва “Тиббиёт”мадрасалари, “Қишлоқ жўжалиги ва ҳунармандчилиги” ва “Меъморчилик” олий мактаблари, “Музаффар қишлоқ хўжалик мадрасаси”, “Ҳунармандчилик ва санъат мактаби”, “Ҳуқуқ олий мактаби” ва Теҳрондаги бошқа олий таълим бериш марказларини  бирлаштириш натижасида Теҳроннниг ҳозирги “Лола” парки жанубидаги гўзал боғда ташкил этилади ва фаолият бошлайди.

Теҳрон университети Франция олий ўқув юртларининг намунаси асосида лойиҳалаштирилган ва Теҳрон университети бинолари франциялик муҳандислар лойиҳалари асосида қурилади.

Теҳрон университети таъсис этилиши билан Эрон олий ўқув юртлари ушбу университет, Ҳарбий университет ва Ободондаги Нефт институти орқали идора этиларди. Ҳатто шамсий 1325, милодий 1946 йилдан кейин Табрез, Исфаҳон, Шероз, Машҳад ва Аҳвоз шаҳарларида янги университетлар таъсис этилган бўлсада, милодий 1951 йилларгача бошқарув аввалги уч университетнинг қўлида эди.

Қадрли тингловчилар, " Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг  навбатдаги     сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таоло паноҳида қолинг.

Media

Add comment


Security code
Refresh