Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 21 May 2016 11:31

Эрон олий ўқув юртлари

Эрон олий ўқув юртлари

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

 ” Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги туркум  эшиттиришнинг янги сони  билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

 Олдин таъкидлаб ўтганимиздек, қадим даврларидан бошлаб Эронда   олий таълим бериш марказ ва  тизимлари мавжуд бўлган. Масалан, Ахамонийлар ҳукумати даврида билимдонларни тарбияловчи махсус мактаб ва умумий мактаблар бўлган. Ахамонийлар шоҳларидан бири Дориюш даврида “Сайин баср” номли тиббиётга ихтисослаштирилган мактаб, шунингдек, Рай, Озарбайжон ва Балхда бошқа олий мактаблар мавжуд бўлган. Сосонийлар ҳукмронлиги даврида ҳам таълим бериш мактаблари мавжуд бўлган. Масалан, “Девори дашир” таълим ва тадқиқот маркази ҳисобланган.

Эрон юртининг ушбу  таълим бериш тажрибалари ва ўтмишда мавжуд бўлган шукуҳли илмий марказларнинг барчаси “Жунди Шопур”да жамланади ва камолотга етади. Мазкур буюк ўқув маркази Ардашер Бобакон ва ўғли Шопур томонидан таъсис этилган. Анушервон ҳукмронлиги даврида унинг донишманд вазири  Бузургмеҳрнинг баракатидан ушбу илмий даргоҳ  янада равнақ топади. Дунёнинг энг қадимий университети сифатида маълум бўлган “Жунди Шопур”  милодий олтинчи асрда Шуш минтақасининг шарқида жойлашган ва Жунди Шопур аталувчи  шаҳарда таъсис этилади.

 

“Жунди Шопур” исломдан кейин кўплаб илмий марказларнинг таъсис этилишида муҳим рол ўйнаган. Бағодда ташкил этилган  “Байтулҳикма” шулар жумласидандир.

Ислом даврида ҳам  Эрон юртида илмнинг ривожланиши давом этди. Масалан, ҳижрий иккинчи асрнинг охирларида жаҳон математика соҳасидаги буюк донишманд Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий мазкур минтақада етишиб чиқди. Хоразмийнинг асарлари жаҳоннинг илмий меросига кўплаб ижобий таъсирлар етказди. Бу эронлик донишманд  “Алгоритм жадвали”ни тузди ва “Жабр” илмини такомиллаштирди ҳамда унинг “Жабр ва муқобала” китоби Жарод Сармуно орқали лотин тилига таржима қилинади. Ушбу китоб Ғарбнинг ўрта асрдаги математикаси тафаккурининг ривожланишида салмоқли таъсир ўтказди.

Тарих саҳифаларини варақласак, мушоҳада этишимиз мумкинки, Ғарб оламининг ўрта асрдаги илм  ва маданиятининг қора даврида  европаликлар илм ва илмнинг ривож-равнақидан бегона эдилар. Ислом оламида,  хусусан, Эронда илм ва билим чироғи ёруғроқ  эди ва олдингидан кўпроқ Абурайҳон Беруний, Хожа Насириддин Тўсий, Закариё Розий, Жобир ибн Ҳайён, Ибн Ҳайсам каби мутафаккир ва донишмандларнинг   борлиқ сирларини кашф этишдаги фаолиятларида йўлларини ёритади. Ушбу давр ва асрларда (Ер Қуёш атрофида айланишини Галилео Галилей кашф этишидан олдин) Абурайҳон Беруний юлдузларга оид доиратулмаорифни ёзади ва Ер Қуёш атрофида айланишини башорат қилади.

Хожа Насириддин Тўсий  (ҳижрий еттинчи, милодий 13 асрда яшаган) бошқарув кучи  ўзгарувчанлигининг такомил томон назариясини тақдим этиб, ҳар бир тирик мавжудот ўзгариши мумкинлигини ва тирик мавжудотнинг қиёфаси ўзгаришини ҳамда ушбу ўзгаришлар наслдан наслга ўтишини баён этади. Хожа Насириддин Тўсий франциялик олим Лаваздан беш аср олдин ҳамда рус олими Михаил Ломотевнинг жисм қонунига оид назариясидан  олдин жисмнинг асосий ҳаракати борасида фикр билдирган эди.

Закариё Розий тиббиёт илмида  спирт ва сулфат кислотасини кашф этди ҳамда амалий физиканинг асосчиси эди. Эронлик ушбу буюк олим ўзининг тажрибаларини ўзининг китобларида ёзган. Унинг шогирдларидан бири Абубакр Жунайдий тиббиёт соҳасида форсий тилда кенг қамровли китоб ёзган.

Эронлик машҳур химик ва исми дуёнинг энциклопедиясига киритилган  Жобир ибн Ҳайён  ўша  даврда ихтироларнинг отаси номини олган.

 Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда  “Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги  эшиттиришнинг илк  сонини  тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Бўёқ моддасини яратиш, матоларни ранглаш, ўсимлик ва гуллар шарбатидан экстракт тайёрлаш, атирнинг асосий моддасини яратиш, даволаш доруларини яратиш ва порох Жобир ибн Ҳайён қилган ихтироларнинг сирасига киради.

Ғарбда Алҳозин  ва оптиканинг отаси номи билан машҳур  Ибн Ҳайсам ҳам линза, нур ва ойнали асбобларни яратган донишмандлардан биридир. Бу буюк олим линзалар, оиналар,  нурларнинг синиши ва инъикоси бобида  кўплаб китоблар ёзган.

Тиббиёт илмида эронлик буюк донишманд  Абуали ибн Сино ушбу соҳанинг турли мавзуларида жуда муҳим аҳамиятга эга  китоблар ёзган. “Қонун” номли  унинг китоби асрлар давомида европаликларнинг дарслик китоблри сифатида фойдаланилган. Бу буюк эронлик донишманднинг шуҳрати олам аҳлини ҳайратда қолдирган. Ундан кейин кўплаб олимлар вужудга келишган, аммо биронтаси Ибн Сино шуҳратининг даражасига етишмаган.

Ўша даврнинг бошқа етук олимларидан бири  Зайнулобиддин Исмоил Журжоний эди ва у ҳам тиббиёт соҳасида муҳим  ва энг йирик китобни  ёзган.

Қадрли тингловчилар, Эроннинг илмий тарихига назар солсак, ўтмишда ҳам эронликлар ботаника, фармацевтика, зоология, минералогия, химия  каби кўплаб соҳаларда   катта муваффақиятларга эга бўлишганини гувоҳи бўламиз. Эронда бугунги кунда ҳам  фан ва технологиялар соҳаларида қўлга киритилаётган улкан ютуқлар ўтмишда бўлган кўп сонли эронлик донишманд ва мутафаккирлар меҳнат маҳсулларининг шарофати билан бўлмоқда. Улар илм чироқларини Исломий Эроннинг барча ҳудудларида чароғон этишган.

Эронда олий таълимотларнинг янги ўзгаришлари  милодий 19 асрда дунёнинг илмий ўзгаришлари билан бир вақтда бошланади. Эрон жамиятидаги  олимлар, хайрия аҳли ва янгича тафаккурга эга бўлган кишилар Ғарб рўпарасида ҳамда унинг тезлик билан ривожланиб бораётган тамаддунини мушоҳада этган бир ҳолда мавжуд бўлган суннатий таълим бериш усулларини қайта кўриб чиқиш ва дунёнинг янги илм ва тажрибаларини қишлоқ хўжалик соҳаларини ривожлантиришда ҳам  фойдаланиш пайидан бўлишади. Янги илм- фанлар ва маҳоратларни  ўрганишга бўлган эронликларнинг қизиқиш ва  эҳтиёжлари  уларни янги билим ва техникаларни ўрганишга ундади, токи улар ушбу янги билимлар орқали ўзларининг бой ва қадимий бўлган илмларини янада ривожлантиришсин. Ушбу мақсадда 19 асрнинг бошларида  айрим кишилар янги билим ва фанларни ўрганиш учун чет элларга юборилди. Мазкур заминада бўлган  саъй-ҳаракатлар ҳарбий, тарих, математика, астрономия, география ва сафарномага оид китобларнинг таржималари бошланди ва 19 асрнинг иккинчи ярмида Амир Кабир ташаббуси билан Эронда  дорулфунун таъсис этиш билан якунланди. Ушбу дорулфунун янги йўналишда бўлган  биринчи таълим бериш маркази эди ҳамда Россия ва усмонийларнинг янгича таълим  бериш тажрибалари асосида ташкил этилган эди.

Юқорида ишора этилганидек, дорулфунун таъсис этилишидан олдин эронликлар томонидан янги илм –фанларни ўрганиш учун чет элларда кўплаб фаолиятлар амал оширилган эди ва кўплаб кишилар  билимларини ошириш учун Аббос Мирзо ҳукмронлиги давридан олдин ва кейин ҳам Эрондан Европага сафарбар этилади.  Бу каби саъй-ҳаракатлар Эронда янгича  ўқитишнинг кенгайишига  замина  яратади.  

Қадрли тингловчилар, " Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг  навбатдаги     сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таоло паноҳида қолинг.

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh