Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 21 May 2016 11:23

Эрон олий ўқув юртлари

Эрон олий ўқув юртлари

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Бугундан бошлаб радиомизнинг жума кунлари бериладиган  оқшомги дастурлари орқали “Ахборот воситалари ва уруш” унвонли туркум суҳбатлар ўрнига  ” Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги янги эшиттиришларни  эфирга узатишни бошлаймиз. Бизни тинглаб боринг.

Эрон тамаддуни тарихини  кўздан кечирсангиз, илм ва фанларга қўшган  эронликларнинг салмоқли ҳиссаларини яққол сезасиз.Эрон юртида  на фақат жангчилар ва оламни фатҳ этувчилар, балки буюк мутафаккир ва донишмандлар ҳам етишиб чиққан ҳамда узоқ муддатлар давомида  улар дунёнинг  ўзларининг  тафаккур ва илмлари таъсири остида қолдиришган. Мазкур юртнинг тарихидан  маълумки, Эронда йирик ва  қудратли давлатлар ташкил этилиши билан маданият, илм ва адабиётга катта эътибор қаратиларди ва таълим бериш муассасалари шаклланарди. Айрим тарихий манбаларга кўра, “Жунди Шопур”  дунёнинг энг қадимий олий ўқув юрти  ҳисобланади. Мазкур марказ дунёнинг энг қадимий  ва муҳим таълим ва тадқиқот муассасаларидан эди. Унда кўплаб донишмандлар ва шифокорлар таълим бериш ва даволаш  ишлари билан шуғулланишган. Шу сабабдан Эронни жаҳон илмларини ривожланитиришда пешқадам бўлган юртлардан бири ҳисоблашади.

Биз “Эрондаги олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги эшитиришлар орқали мазкур мамлакатда илмий марказлар ва университетларнинг ташкил этилишининг тарихи ҳамда уларнинг   қандай кенгайиб  боргани ва бугунги кунда Эрондаги таълим тизими  тўғрисидаги маълумотлар  билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимиз давомида Эрондаги  энг асосий ва йирик университетлар ва унда таҳсил олаётган хорижий талабалар ҳақида ҳам маълумот берамиз.

Қадимдан қолган турли ва тарқоқ манбаларда ёзилишича, қадимги Эронда  олий таълим бериш марказ ва  тизимлари мавжуд бўлган. Масалан, Ахамонийлар ҳукумати даврида билимдонларни тарбияловчи махсус мактаб ва умумий мактаблар бўлган. Ахамонийлар шоҳларидан бири Дориюш даврида “Сайин баср” номли тиббиётга ихтисослаштирилган мактаб, шунингдек, Рай, Озарбайжон ва Балхда бошқа олий мактаблар мавжуд бўлган. Сосонийлар ҳукмронлиги даврида ҳам таълим бериш мактаблари мавжуд бўлган. Масалан, “Девори дашир” таълим ва тадқиқот маркази ҳисобланган. “Насйин академияси”  ҳам Сосонийлар сулоласи таъсис этган йирик марказлардан бўлган ва унда Афинадан ҳайдалган олимлар тиббиёт, математика, ва астрономия соҳаларида тадқиқот ўтказиш   ва таълим бериш фаолиятлари билан шуғулланишган. Қадимги Эрондаги  “Сорвия” ва “Ришаҳр”, яъни “Форс” ҳам илғор фанларга эга  бошқа мактаблардан ҳисобланишарди.

Эрон юртининг ушбу  таълим бериш тажрибалари ва ўтмишда мавжуд бўлган шукуҳли илмий марказларнинг барчаси “Жунди Шопур”да жамланади ва камолотга етади. Мазкур буюк ўқув маркази Ардашер Бобакон ва ўғли Шопур томонидан таъсис этилган. Анушервон ҳукмронлиги даврида унинг донишманд вазири  Бузургмеҳрнинг баракатидан ушбу илмий даргоҳ  янада равнақ топади. Дунёнинг энг қадимий университети сифатида маълум бўлган “Жунди Шопур”  милодий олтинчи асрда Шуш минтақасининг шарқида жойлашган ва  ушбу ном билан аталувчи  шаҳарда таъсис этилади ва унинг асосий дарвозаси устида ушбу жумла ёзилган эди: “Билим ва фазилат қўл ва қилич кучидан афзалроқдир”. Мазкур университетнинг хос хусусиятларидан бири унинг тинч ва  рангбаранг бўлган илмий  фазоси  эди. “Жунди Шопур”да мазҳаблари бошқа бўлган насроний настурийлар, юнонлик,  ҳинд ва бошқа миллатга эга бўлган  донишмандларнинг таълим бериш ва тадқиқот қилиш фаолиятлари учун бирон тўсиқ мавжуд эмас эди. 

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда  “Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги  эшиттиришнинг янги   сонини  тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

“Жунди Шопур” илмий  олийгоҳининг бошқа хусусиятларидан бири ундаги илм оламининг тажриба алмашувлари ва халқаро алоқаларнинг мавжудлиги эди. Дунёнинг барча жойларидан ушбу илмий марказга донишманд ва олимлар келишарди ва эронлик олимлар  ҳам янги тажрибаларни ўрганишлари учун Юнон ва Ҳиндистонга юбориларди. Мисол учун, табиб Барзуя шоҳ Анушервон фармони билан Ҳиндистондаги илмлар билан яқиндан ошно бўлиш учун  ушбу мамлакатга юборилган эди. “Жунди Шопур”нинг бошқа муҳим функцияларидан бири унинг таржима марказига айлангани эди. Мазкур қадимги илмий марказда  кўплаб китоб ва асарлар турли тиллардан, жумладан, юнон ва ҳиндчадан паҳлавий тилига ўгирилади.Сергисга ўхшаган  сурёний тилда сўзлашувчи ва насроний шифокорлар ҳам тиббиёт ва фалсафага доир китобларни таржима қилишарди.

Исломнинг зуҳур қилаётган вақтида “Жунди Шопур” ўзининг энг муҳим даврини ўтказаётган эди.  Ушбу мактаб турли миллат донишмандларига эга ўша замонинг энг муҳим тиббий марказларидан эди. Мазкур мактабда донишмандлар Юнон, Ҳиндистон ва Эронда мавжуд тиббий илмларни ўзаро уйғунлаштириб исломий тиббиёт учун замина яратишади.  Ислом давридаги касалхоналарнинг аксарияти “Жунди Шопур” даврида қурилган касалхоналар намунаси асосида қурилади.

Кўплаб утахассисларнинг ақидаларига кўра, касалхоналарда даволаш усулларини мазкур касалхоналарда  эронликлар ихтиро этишган. Айтиш лозимки, ислом давридаги биринчи дору маҳсулотлари дунёнинг ушбу йирик илмий марказида тайёрланган.

“Жунди Шопур” исломдан кейин кўплаб илмий марказларнинг таъсис этилишида муҳим рол ўйнаган. Бағодда ташкил этилган  “Байтулҳикма” шулар жумласидандир. Тиббиётда  исломий ва юнонча тиббий илмларнинг асосий  алоқа ва уйғунлаши “Жунди Шопур”да юзага келган эди. Аббосийлар даврида “Байтул-ҳикма” таъсис этилишидан кейин олий ўқитишлар исломий юртларда аст-секин ривожланиб боради. Бунга салжуқийлар даврида  Низомия мактаблари Бағдод, Балх, Нишопур, Ҳирот  ва Исфаҳон каби шаҳарларда қурилганини мисол келтириш мумкин.  Мароғада ҳам  Хожа Насириддин Тўсий тадқиқот маркази ва обсерватория таъсис этади ва унинг кутубхонасида дунёнинг турли жойларидан  олиб келинган кирқ минг китоб мавжуд эди.

Шу тартибда  Ислом даврида ҳам  Эрон юртида илмнинг ривожланиши давом этди. Масалан, ҳижрий иккинчи асрнинг охирларида жаҳон математика соҳасидаги буюк донишманд Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий мазкур минтақада етишиб чиқди. Хоразмийнинг асарлари жаҳоннинг илмий меросига кўплаб ижобий таъсирлар етказди. Бу эронлик донишманд  “Алгоритм жадвали”ни тузди ва “Жабр” илмини такомиллаштирди ҳамда унинг “Жабр ва муқобала” китоби Жарод Сармуно орқали лотин тилига таржима қилинади. Ушбу китоб Ғарбнинг ўрта асрдаги математикаси тафаккурининг ривожланишида салмоқли таъсир ўтказди.        

Қадрли тингловчилар, " Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг  илк    сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таоло паноҳида қолинг.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh