Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 13 July 2016 13:09

Овқатланишнинг диабетга таъсири

Қандли диабет инсон организмида сурункали кечувчи, модда алмашинув жараёнларининг деярли барча турлари биринчи навбатда қанд алмашинувининг издан чиқиши билан тавсифланувчи ҳамда инсон ҳаёти учун катта хавф туғдирувчи, унинг ҳаёт сифатини пасайтиришга олиб келувчи касалликдир.

Бу касалликнинг келиб чиқишининг асосий сабаблари ҳақида сўз юритар эканмиз, энг аввало, унинг асосида ётадиган марфологик ўзгаришларни тушуниб олиш лозим.

Инсон организмида қанд алмашинув жараёнини тартибга солиб боришда асосий вазифани меъда ости безининг махсус оролчаларида жойлашган ва инсулин моддасини ишлаб чиқувчи ҳужайралар (В ҳужайралар) ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

 Шунга кўра, қандли диабет касаллигининг замирида организмда инсулин моддаси етишмаслиги ётади. Инсулиннинг кам ишлаб чиқилиши турлича ташқи ва ички сабаблар билан воситаланган. Қандли диабетнинг ривожланишида қуйидаги асосий омиллар ҳал қилувчи роль ўйнайди.

Биринчи омил қандли диабет касаллигига нисбатан ирсий мойиллик бўлиб, ота-оналарнинг ҳар иккаласининг қандли диабет билан касал бўлиши, туғилган болаларда 65-70 фоиз ҳолатларда қанд касаллиги ривожланишига сабаб бўлади.

Иккинчи омил тана вазнининг ошиб кетиши — семириш бўлиб, бу омил катта ёшдаги одамларда қандли диабетни келтириб чиқаради. Маълумки, инсон организми 25 ёшга етганда асосан ўсишдан тўхтайди. Шу сабабли, 25 ёшдаги тана вазни меъёрий вазн деб қабул қилинган.

 

Add comment


Security code
Refresh